2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Иш билан банд аёл нафақат рўзғорини, балки жамиятни ҳам обод этишга ҳисса қўшади

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларнинг бориши билан танишиш ва аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида ҳудудларга ташриф буюрмоқда.

Яқинда ишчи гуруҳ Олмазор, Янгийўл туманларида бўлиб, айнан шу масалаларга эътибор қаратди. Бевосита мулоқотдан кейин кўплаб хотин-қизлар ишга жойлаштирилди.    

Ишчи гуруҳ Чиноз туманида бўлиб, “Бирлик” маҳалла фуқаролар йиғинида хонадонма-хонадон юриб, ишсиз хотин-қизлар, уларнинг бандлигини таъминлашга оид эҳтиёжлари ўрганилди. Уларнинг тадбиркорликка қизиқиши бўйича ўтказилган ўрганишларнинг дастлабки натижалари таҳлил қилинди.  

Шу ернинг ўзида 54 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди.  11 нафарига кредит ажратилиши ва  тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашиладиган бўлди.  

616 хонадонга эга маҳалланинг драйвери иссиқхона бизнеси  бўлиб, 90 фоиздан зиёд хонадон айнан шу йўналиш орқали даромад топади. Ўтган йилда маҳалладаги иссиқхоналарда етиштирилган 30 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга чиқарилган.  

Маҳалла еттилиги билан кечган суҳбат жараёнида камбағалликни қисқартириш, бунинг учун оилавий тадбиркорлик, томорқачилик, маҳаллада хизмат кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш, айниқса, хотин-қизлар орасида қўшимча касбларга ўқитиш ва иш билан таъминлаш орқали норасмий бандлик улушини камайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Шунингдек, еттиликнинг ўзаро ҳамкорлиги, масалаларни биргаликда бир тизим бўлиб, ҳал этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Сенат Раиси нафақат ишга эҳтиёжи бор хотин-қизлар, балки иқтисодий аҳволи яхши, лекин ишлаш истагида бўлган аёлларнинг ҳам бандлигини таъминлаш кераклигини айтиб ўтди. Масалага ҳар бир маҳалланинг ўзига хослиги ва драйвер соҳаларидан келиб чиқиб ёндашиш зарурлигини таъкидлади.    

Шу ернинг ўзида хатлов жараёнида аниқланган эҳтиёжманд аёллар билан ҳам мулоқот ўтказилди. Айни пайтда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга яратилаётган шароитлар, таълим олиши, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил тушунча берилди. Тикувчилик ҳунари бўлган 9 нафар аёлга ўзини-ўзи иш билан банд қилиб, оиласига қўшимча даромад келтириш имкониятини яратиш мақсадида тикув машиналари тақдим этилди.  

Бирлик маҳалласида томорқачилик орқасидан яхшигина даромад кўраётган оилалар хонадонларига ташриф буюрилди. Насибахон Турсунова ўз хонадони ҳовлисидаги 10 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, биринчи мавсумда бодринг, иккинчи мавсумда эса помидор етиштириб, 140 миллион даромад кўраётганини сўзлаб берди.  

Маҳалладаги бошқа бир хонадон соҳибаси Маҳбуба Холиқулова 25 сотих иссиқхонада кўчатчиликни йўлга қўйган бўлиб, бу йил ўртача 500 миллион даромад кўришни режа қилган.  

Хонадон эгалари билан суҳбат чоғида маҳаллада томорқасидан етарли фойдалана олмаётган оилаларга ҳам дастлабки босқичда томорқачилик сир-асрорларини ўргатиш, тажрибаларини оммалаштириш юзасидан таклифлар берилди.  

“Обиҳаёт” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси асосан ўз хонадонларида оилавий корхона ташкил этиб, интенсив усулда балиқ етиштириш билан шуғулланади. Сенат Раиси “Арнасой чўртани” ва “Кушфар фиш” оилавий корхоналарини ташкил этган аҳоли хонадонларида бўлди.  

Ушбу хонадонлар эгалари балиқни увилдириқ ҳолатидан аҳоли дастурхонига етиб боргунга қадар бўлган жараёнгача етиштиришни йўлга қўйган. Улар билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнида фаолиятни кенгайтириш, қўшимча иш ўринлари яратишлари учун имтиёзли банк кредитлари ажратиладиган бўлди.  

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар