2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд оилаларга Президент совғалари топширилди

Давлатимиз раҳбари баҳорнинг илк кунларида Хоразм вилоятига ташрифи чоғида ҳудудда ишсизликни камайтириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратиш бўйича аниқ муддатли топшириқ берган эди. Президент Халқ қабулхонаси айни шу топшириқ ижроси бўйича ўзига бириктирилган Шовот ва Ҳазорасп туманларида иш олиб борди.

Жумладан, Президент виртуал қабулхонасига моддий ёрдам масаласида арз қилган, оғир ижтимоий аҳволдаги қарийб 170 нафар мурожаатчига ишлаб даромад топиши учун қисқа муддатда тикув машиналари олиб берилди.

Муборак Рамазон ойида Президент совғаси сифатида туҳфа этилган бу иш анжомлари оилаларнинг рўзғорини бутлаш учун яна бир янги имконият бўлди. Ўз тикув машинасига эга бўлган аёллар ишлаб чиқариш ва оилавий корхоналарда кооперация асосида иш бошлади.

Тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, уларга тезкор ва самарали ечим топиш мақсадида Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ туманларда ўрганишлар олиб борди.

Хусусан, Шовот тумани Шовот маҳалласидаги ҳунарманд Садоқат Матпанаева корхонаси фаолияти ўрганилди. Ҳозирги кунда корхона 10 турдаги қуроқлар тайёрлаб, Қозоғистонга экспорт қилиб келмоқда. Буюртмалари кундан-кун ошаётган Садоқат Матпанаева айни кунларда яна 6 нафар қуроқчини ишга қабул қилган.

Сарҳисоб қиладиган бўлсак, Президент Халқ қабулхонаси ҳисобидан бир ойда Шовотда 60 нафардан зиёд ишсиз аёлга тикув машиналари олиб берилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш учун ўндан ортиқ маҳаллада кооперациялар ишга туширилди.

Худди шундай Ҳазораспдаги «Hazorasp Diomond» корхонасига Президент Халқ қабулхонаси тавсияси билан бириктирилган 20 нафар тикувчи Россияга экспорт қилиш учун кийим-кечаклар тайёрлашга киришган бўлса, яна 30 нафар тикувчи «Ҳазорасп нурли замин» оилавий корхонасида кўрпа, ёстиқ, келинлар учун сарполар ишлаб чиқаришга ҳисса қўша бошлади.

Бундан ташқари, Президент Халқ қабулхонаси ҳисобидан бир қатор ёшларга мотокультиваторлар ва бошқа иш анжомлари олиб берилди. Дейлик, шовотлик 2-гуруҳ ногирони Бекпўлат Эшжоновга ҳам этикдўзлик ускуналари совға қилингач, натижаси уч кундаёқ билинди. У ўз кичик тадбиркорлигини бошлади.

Шунингдек, бу жараёнда оғир хасталикка чалинган 39 нафар мурожаатчининг дори-дармон ва даволаниш харажатлари қопланган бўлса, шовотлик Муқаддас Сотимова каби ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор 33 нафар талабанинг контракт тўлови тўлаб берилди.

Бир сўз билан айтганда, Президент Халқ қабулхонасининг Ҳазорасп ва Шовот туманларидаги фаолияти давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож 274 нафар мурожаатчининг энг бирламчи ҳаётий муаммолари ҳал қилинди, шундан қарийб 170 нафар мурожаатчи доимий иш билан таъминланди.

Халқ билан мулоқотнинг мазкур янги ҳаётий механизми энди Янгибозор ва Тупроққалъа туманларида амалга оширилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар