2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Биринчи чоракда яна тўртта маҳалла обод бўлди

Бугун Фарғонага келган киши кўплаб обод ва файзли маҳаллаларни кўриб, дили яйрайди.

Бу шунчаки гаплар эмас. Президентимиз ташаббуси билан бошланган “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш ишлари маҳаллаларнинг буткул қиёфасини янгилаяпти, ҳудуднинг инфратузилмаси такомиллаштирилиб, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чоралари кўриляпти. 

Жорий йилнинг биринчи чорагида Марғилон шаҳридаги “Бахрин”, Ўзбекистон туманидаги “”Сулаймон”, Учкўприк туманидаги “”Яккамулла” ҳамда Тошлоқ туманидаги “Пиёзчилик” маҳалла фуқаролар йиғинларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилгани ана шу эзгу саъй-ҳаракатларнинг давомидир. 

Сулаймон маҳалласи бугунги кунда нафақат Ўзбекистон туманидаги, балки вилоятдаги намунали маскан сифатида эътироф этилмоқда. Бу ерда  “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари ҳаётга татбиқ этилиб, турли ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, ишсизлик ва камбағалликни қисқартириш, маҳаллани тадбиркорлик марказларига айлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилди.

Маҳалладаги 638 та хонадонда 3 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Умумий ҳисобда 428 та хонадон таъмирланди. 3 та оилага янги уй қуриб берилди. Маҳалладаги 13 та кўчада 1,5 километр йўл шағал қилиниб, 650 метр пиёдалар йўлаги барпо этилди, 5,3 километр узунликдаги янги электр тармоғига СИП кабеллар тортилди, 2 та янги трансформатор ўрнатилиб, 1 таси таъмирланди, 295 та темир-бетон устунлар ўрнатилди, 4 та газ тақсимлаш пункти таъмирланиб, 6,6 километр газ тармоғи таъмирланди. 2,6 километр узунликдаги янги ичимлик суви тармоғи тортилди, 1 та ичимлик суви қудуғи қазилди, 2 километр узунликдаги ариқлар бетонлаштирилди.

Бундан ташқари, маҳалланинг кириш жойига янги пешлавҳа  ва видео кузатув мосламалари ўрнатилди. Маҳалладаги бўш турган эски бино ўрнида янгидан нуронийлар маскани, маҳалла гузари қурилди. 53-мактаб жорий таъмирланиб, янги спорт майдончаси қад ростлади. Маҳаллада китобхонликни ошириш мақсадида бўш турган майдонга янги ва замонавий “Book kafe” барпо этилди. Маҳалла марказида жойлашган эски бино капитал таъмирланиб, Жамоатчилик ва нуронийлар масканига айлантирилди. Ушбу бинода аҳолига ҳизмат кўрсатиш учун тиббиёт ва ижтимоий марказ хоналари ташкил этилди. Маҳаллада боғча ёшидаги болаларнинг тарбияланиши учун 50 нафар болажонга мўлжалланган 1 та оилавий уй боғчаси ташкил этилди. Спортни кенг тарғиб этиш бўйича “Workaut” спорт майдончаси ва мини стадион қурилди. Маҳалладаги қабристон ободонлаштирилиб, 200 метр янги девор қуриш ишлари бажарилди.

Ҳусанжон Қобилов  якка-ёлғиз яшайди.  Уй-жойларини таъмирлаш, тартибга келтириш имкониятига эга эмас. Оила ҳаёт тарзини ўрганган мусаддилар ҳамжиҳат бўлиб,  3 хонали шинам уй қуриб беришди.

–-Ўзгаришларни кўриб  баҳри- дилим очилиб кетди, –дейди уй соҳиби Ҳусанжон ака. –Уй  қуриб берамиз, дейишганида аввалига ишонмадим. Кўнглимни кўтариш учун шунчаки айтиб қўйишди-да деб ўйлагандим. Адашган эканман. Бир гуруҳ усталар келишиб, шағал, қум, цемент, ғишт, шифер, тахта олиб келишиб, ҳаш-паш дегунча уйни кўтариб қўйишди. Бундай саховатли ишларнинг бошида туриб, ҳар жиҳатдан қўллаб, кўмак бераётган Юртбошимиздан чексиз миннатдорман. Ҳаммаси учун катта раҳмат.

Маҳалладаги ҳоким ёрдамчси Муҳаммадамин Солижоновнинг  айтишича, биринчи чоракнинг ўзида, тадбиркорлик, кичик бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш  учун 13 та тадбиркорлик субъектига 160 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи берилган. Бу йўналишда яна кўплаб ташаббуслар, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб бориляпти.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров маҳалладаги амалга оширилган шу каби ишлар билан яқиндан танишиб, янги ижтимоий объектларнинг очилиш маросимларида ҳам иштирок этди.

Ободликка юз тутган маҳалладаги янги бино-иншоотларнинг фойдаланишга топшириш маросимлари катта тантана ва байрам сайлларига уланиб кетди. 

Маҳалла ўйингоҳига йиғилган минглаб туман аҳли ва сулаймонликлар ободлик тадбирлари рўёбини катта шодиёна ва кўтаринкилик билан нишонладилар. Арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси, туманнинг ҳар томонлама салоҳият ва имкониятларини акс эттирувчи кўргазмалар, спорт мусобақалари хамда миллий ўйинлар, бадиий ва фольклор жамоаларининг миллий куй-қўшиқлари, маросим ва қадриятлар акс этган дастурлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Сулаймон маҳалласи фуқаролари, тадбир иштирокчиларини баҳор айёми ҳамда яқинлашаётган Рамазон ҳайити байрами билан самимий табриклади. 

Қилинган ишлар, саъй-ҳаракатлар эътироф этилиб, Сулаймон маҳалласи аҳли ва ташкилотчиларга миннатдорлик билдирилди. Сулаймон маҳалласи нафақат Фарғонада, балки бутун республикада намунага айланишига ишонч билдирилди.

Шу куни маҳалланинг ана шундай кўркам ва обод кўринишга келишида муносиб ҳисса қўшган жонкуярлар, турли танловлар ғолиб ва совриндорлари муносиб тақдирланди. “Ёшлар дафтари”даги сулаймонлик бир гуруҳ йигит-қизлар бандлигини таъминлаш учун зарурий меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул тақдим этилди. 

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан намойиш этилган катта концерт дастури эса қатнашчиларга олам-олам завқ улашди.

Марғилон шаҳрида “Бахрин” маҳалла фуқаролар йиғини янги биноси фойдаланишга топширилди.

Дастур доирасида эски гузар биноси ўрнида тадбиркор Муҳаммаджон Охунов ҳомийлигида давлат-хусусий шериклик асосида маҳалла учун янги ва замонавий кўринишдаги маъмурий идора биноси қуриб битказилди. Икки қаватдан иборат бўлган маҳалланинг янги биносида “маҳалла еттилиги” учун алоҳида хоналар, мажлислар зали, жами 9 та хона мавжуд.

Очилиш тадбирида сўз олган вилоят ҳокими Бахрин маҳалласида янги ташаббус, янги ҳаракат бошланганини таъкидлади. Аввал вилоятнинг 4 та туманидаги маҳаллаларда бошланган бу ҳаракат бугун Бахрин маҳалласида давом этаётганлиги қайд этилди.“Бахрин” маҳалла фуқаролар йиғини биноси шундай замонавий кўринишга келишида ташаббус кўрсатган тадбиркорга миннатдорлик билдирилди. 

Вилоят раҳбари шу куни қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Зулҳумор Абдуғаффорова яшаётган хонадонда ҳам бўлди. Қарийб олти йилдан буён қандолатчилик билан шуғулланиб келаётган Зулҳумор Абдуғаффорова шу кунгача маҳалладаги 60 нафардан зиёд хотин-қизга пазандачилик сирларини пухта ўргатди. Ҳозир бу ерда 20 хил турдаги ширинликлар тайёрланмоқда, бу жараёнда 10 нафар маҳалладаги қиз бандлиги таъминланган. Ойига 10 миллион сўмлик соф даромад олинмоқда. 

Маълумот учун: "Бахрин" маҳалла фуқаролар йиғинида 520 та хонадонда ўрганишлар ўтказилди. “Обод хонадон” мезонларини жорий этишда маҳалладаги 401 та фуқаронинг тураржойлари жорий ва капитал таъмирталаблиги аниқланиб, амалий ишларга киришилди. Кўчаларга 143 та симёғоч устуни ўрнатилди, 2 та трансформатор таъмирланди, 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 3,5 километр СИП кабел тармоғи тортилди. 1 та сув қудуғи кавланди, сув иншооти янгисига алмаштирлди. Мавжуд 1,1 километр сув қувури янгиланди. Маҳалладаги 27-мактаб биноси капитал таъмирдан чиқарилди, “Хўжа порсо” қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ўтган қисқа давр мобайнида маҳаллаларда кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ва спорт мусобақалари ҳам ўтказилди.

Мухтасар айтганда, юрт ободлиги, аҳоли фаровонлиги  йўлида амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар чекка ва олис қишлоқларни   ҳам обод ва кўркам масканларга айлантирди. Буни одамларнинг эътирофи, эътиборига сазовор бўлаётган  амалий ишлар кўрсатиб турибди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар