2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Шўрчада бунёдкорлик ишлари авжида

Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида “Обод хонадон– обод кўча– обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича ишлар жадал амалга оширилмоқда.

Бухоро вилояти Ромитан туманининг “Шўрча” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам ушбу дастурга киритилган бўлиб, бугунга келиб бу ерда кенг кўламда бунёдкорлик ишлари рўёбга чиқарилмоқда. Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи мазкур маҳаллада бўлиб, дастур доирасида амалга оширилаётган тадбирлар билан яқиндан танишди. 

Жараёнда маҳаллада жадал суръатда бошланган янгиланиш ва ободонлаштириш ишлари масъул мутасаддилар билан муҳокама қилинди. Бунда амалга оширилаётган чора-тадбирларга дахлдор корхона-ташкилотлар масъулларига зарур тавсия ва топшириқлар берилгани ҳолда дуч келинаётган муаммолар ечимига эътибор қаратилди. 

Маҳаллада ички йўлларга шағал ётқизиш ва асфальт қилиш, тоза ичимлик суви ҳамда электр тармоғини тортиш, бетон таянч-устунларини ўрнатиш, тураржойларни таъмирлаш, кўчаларни тартибга келтириш каби қатор ишлар жамоатчилик, маҳалла фаоллари ҳамжиҳатлигида олиб борилмоқда. Шунинг баробарида маҳалладаги ижтимоий соҳа иншоотлари, мактаб, боғча, тиббиёт муассасаси, қолаверса, қабристонни ободонлаштириш, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиши ҳам эътибордан четда қолмади. Аҳоли учун биринчи навбатда ичимлик суви ва йўлларни ободонлаштириш, электр энергияси таъминотини яхшилаш зарурлиги уқтирилди. 

Маълумот учун: “Шўрча” маҳалласида умумфойдаланувдаги 6 километр ва ички йўллардан яна 6 километр узунликдаги йўлни асфальт қилиш, 2 километр ички йўлга шағал ётқизиш ишлари бошланган. Худди шундай, 10 километр масофада ичимлик суви, 3,4 километрга электр тармоғини тортиш ишларига эътибор қаратилмоқда. Бунда 140 та янги темир-бетон устунни ўрнатиш, 2 та электр трансформаторни янгидан қуриб, фойдаланишга топшириш, ҳудуддаги 10 дона мавжуд трансформатор пункти билан биргаликда уларнинг 0.4 кВ ҳаво тармоғини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган. 

Бундан ташқари, маҳаллада жойлашган “Шўрча” оилавий поликлиникасини жорий таъмирлаб, янгидан маҳалла биносини барпо этиш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган. Яна 2 километр масофада пиёдалар йўлагини ва 60 дона тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш учун ишга киришилган. Шу билан бирга, болалар учун “Workout” майдончасини ташкил этиб, 18-сон умумтаълим мактабига янги, қўшимча 450 ўринли ўқув биносини қуриб бериш мақсад қилинган. 

–Қишлоғимиздаги собиқ иттифоқ давридан қолган яроқсиз симёғочлар яқинда 140 та янги темир-бетон устунга алмаштирилиб, 2 та янги трансформатор ўрнатилмоқда,–дейди Шўрча маҳалласида яшовчи Исмоил Саидов.–-Йўлларимиз ҳам таъмирланмаган эди. Ҳозиргача 1,8 км ички йўлимизга шағал тўкилди ва бу борадаги ишлар ҳали давом этмоқда. Тоза ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда. 

Айни кунда юртимизда “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида маҳалла ва қишлоқларни кўкаламзорлаштириш, фаоллар, нуронийлар иштирокида мевали ва манзарали дарахтлар, тут, тол, жийда ниҳоллари, қолаверса, турли гул кўчатларини ўтқазиш урфга айланган. Шу маънода, туманда ҳам “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида умумхалқ байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилган. Аҳоли хонадонлари, кўча ва маҳалла гузарларини тозалаш, ободонлаштириш билан бирга турли дарахт ниҳолларини ўтқазиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. 

Бир сўз билан айтганда, “Шўрча”да аҳоли хонадонлари ва маҳалла биноси замонавий қиёфага келтирилиши туфайли ҳадемай маҳалла бутунлай янги ва замонавий, кўркам қиёфа касб этади. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар