2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мурожаатлар ўз вақтида ечимини топмоқда

Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Бухоро вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси ташкил этилган бўлиб, фуқаролар мурожаатларининг ўз вақтида кўрилиши ва холисона ҳал этилиши йўлида хизмат қилиб келмоқда.

Халқ қабулхоналари фуқароларнинг дарду ташвишини тинглаб, муаммоларига ечим топишда энг самарали, ишончли ва қулай тизимга айланди. Конституциямизда ҳам бош мақсадимиз – фақат кучли ҳуқуқий демократик давлат эмас, балки адолатли жамият барпо этиш экани алоҳида белгилаб қўйилган.  

Шундай экан, Халқ қабулхоналари бу йўналишдаги конституциявий нормаларни ҳаётга жорий этишга, халқимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқаришга хизмат қилмоқда. Бу жараёнда барча даражадаги раҳбарларнинг фуқаролар билан очиқ, ошкора мулоқоти йўлга қўйилиб, аҳолининг ҳақли талабларини ҳал этиш ва эҳтиёжларини аниқлаш, ҳаётидан рози бўлиб яшашига кўмаклашиш муҳим вазифа сифатида белгилаб олинган. “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғоя масъул шахсларнинг мурожаатлар билан ишлаш масъулиятини оширди. Кейинги етти йилда юз берган бу янгиланишлар одамларнинг бугун кечагидан, эртага бугунгидан яхшироқ яшашга бўлган иштиёқини рўёбга чиқариш учун қулай муҳит, кенг имконият яратди.  

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасига 2023 йил 18 апрель куни “Buxoro-Palas” меҳмонхона комплекси корхонасининг собиқ ишчилари томонидан мурожаат қолдирилган эди, – дейди Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси А.Юнусов. – Мурожаатда корхонанинг 57 нафар собиқ ишчи ходимининг 2010 йилдан 2013 йилгача ойлик иш ҳақлари 10 йилдан зиёд муддат ўтган бўлсада тўланмаётганлигидан норози бўлиб, ойлик иш ҳақлари ундириб берилишига амалий ёрдам сўралган. Мурожаат Халқ қабулхонаси масъул ходимлари томонидан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди. Бухоро вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан 2023 йил 29 август куни 57 нафар ишчи- ходимнинг жами 265 680 211 сўмлик ойлик иш ҳақлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.  

Бундан ташқари, “БТО” МЧЖ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасига Кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасининг масъул ходимлари мулк гувоҳномасини расмийлаштириб бермаётганлигидан норози бўлиб йўллаган мурожаати Халқ қабулхонаси масъул ходимлари томонидан соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўрганилди. Корхонага ажратилган кредит маблағлари 2022 йил 20 апрелда тўлиқ сўндирилганлиги сабабли “Халқ банки” вилоят амалиёт бўлими томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусга ва Бухоро туман кадастрига 2022 йил 20 апрелда тақиқни бекор қилиш бўйича хат берилган.  

Шунингдек, давлат кадастрлар палатаси Бухоро тумани филиали томонидан 2022 йил 22 апрелда 15/766-сонли хат билан тақиқ бекор қилинганлиги маълум қилинган. Бироқ Бухоро туман кадастр бошлиғига “Халқ банки” томонидан 2022 йил 20 апрелдаги 194-сонли хати билан 2 қаватли маъмурий бинони тақиқдан чиқармаслик ва бегоналаштиришга йўл қўймаслик бўйича хат берилган. Ўрганиш давомида сўров хати асосида Кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармасидан маълумот олиниб, мулк гувоҳномаси расмийлаштириб берилиши таъминланди. “БТО” МЧЖнинг тадбиркорлик ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб, мурожаати ижобий ҳал этилди.  

Бу каби мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин.  

Маълумот учун: ўтган 2023 йилда жами 60 мингдан ортиқ турли мазмундаги мурожаатлар қайд этилиб, шундан 21,6 мингтаси ижобий ҳал этилган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар