2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли муаммоларини ҳал этишда Халқ қабулхоналари ва “маҳалла еттилиги” ҳамкорлиги кучайтирилмоқда

Президент Администрацияси ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Андижон вилоятида давом эттирмоқда.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Президент Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоят маҳаллаларида аҳоли муаммоларини ҳал қилиш, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ва ёшлар билан ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларни  ўрганиб келмоқда.

Хусусан, Халқ қабулхоналари ва “маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан 765 та мактабда таълим сифатини яхшилаш билан боғлиқ чора-тадбирлар аниқ белгилаб олинди ҳамда “Оила – маҳалла – таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизми жонлантирилди. “Маҳалла еттилиги” билан фармон ва қарор талабларидан келиб чиқиб, маҳалла ҳудудида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг кайфияти ва муаммоларини ўрганиш ишлари олиб борилди.  

Маҳаллалар уюшмасининг 5 та ҳудудий бўлинмаси учун хизмат бинолари ажратилиб, 182 та маҳалла раислари компьютер ва мебель жамланмалари билан таъминланган. “Еттилик”нинг кунлик, ҳафталик ва ойлик режалари ишлаб чиқилиб, татбиқ этиш чоралари кўрилмоқда. Барча маҳаллаларда банк ҳисоб рақамлари очилиб, “Маҳалла бюджети” тизимининг амалиётга жорий этилиши йўлга қўйилмоқда.

Ёшлар билан манзилли ишлаш мақсадида 67 та маҳаллада 174 нафар зиёли ва нуронийлар 62 та мактабдаги ўқувчиларга “Устоз – шогирд” анъанаси асосида бириктирилди ҳамда улар томонидан ҳар ойда камида 2 маротаба синфларда ўқувчилар билан “тарбиявий соатлар”ни ўтказиш, унда ота-оналар тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш тизими йўлга қўйилди.

Шунингдек, 174 нафар зиёли ва тажрибали нуронийлар “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” тамойили асосида 140 нафар ўқувчига, шу жумладан, 3 нафар тарбияси оғир, қониқарсиз баҳоларга ўқиётган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари бўлган ўқувчиларга бириктирилди.

Наврўз умумхалқ байрами арафасида  аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 15-22 март кунлари 17 та ҳудудда арзонлаштирилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилиши режалаштирилди.

Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли кайфиятига таъсир қилувчи муаммоли ҳолатлар ўрганилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.  

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш натижасида йўллар таъмирланди ва шағаллаштирилди. Шунингдек, 24 та ­­электр трансформатори тузатилиб, 93 та янги бетон таянчлар ўрнатиш, 5 та газ тақсимлаш пункти ва 2,3 километр масофадаги газ, 2,4 километр ичимлик суви тармоқларини таъмирлаш, ичимлик суви иншоотини қуриш ишлари амалга оширилди.

Ҳал этилиши муайян муддат ва маблағ талаб этадиган ижтимоий муаммони бартараф қилиш, “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ва ёшлар билан ишларни самарали йўлга қўйишга қаратилган манзилли чораларни қамраб олувчи “Йўл харитаси” тайёрланди. Хусусан, унга кўра 2024 йилда амалга ошириладиган 204 миллиард сўмлик 917 та микролойиҳа рўйхати шакллантирилди. Ушбу лойиҳалар ҳисобига йил якунига қадар 4 833 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар асосида “Темир дафтар”га киритилган 4 та оилага 2,6 миллион сўмлик, “Ёшлар дафтари”га киритилган 9 нафар ёшларга 14,9 миллион сўмлик ва “Аёллар дафтари”га киритилган 10 нафар хотин-қизга 10 миллион сўмлик ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, уй-жой таъмирига муҳтож, ўта оғир шароитда яшаётган 8 та оиланинг уйини таъмирлаш ишлари бошланди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар