2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Самарқандда 84 ёшли пенсионерни дардини эшитмаган масъуллар фош бўлди

Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош шаҳарча, Ислом шоир маҳалласи, Ғалаба кўчасидан 84 ёшли фахрий пенсионер Малика Очилова мурожаат қилди.

“Бизда газ масаласида муаммо бор. Маҳалла табиий газга уланган, хонадонимиз ҳам. Тармоқ тортилган, аммо табиий газ йўқ, ёнмайди. 3 январдан бери мурожаат қилмаган жойим қолмади. Газ идорасидагиларга ҳам, ҳокимга ҳам мурожаат қилдим. Аммо маҳаллангизда одамлар тортгичга уланиб олган, шунга сизга газ келмаяпти, дейишди. Ҳал қиламиз, деб кетишяпти холос, аммо ўзгариш йўқ. Совуқ кунларда роса қийналиб кетдик. Ҳеч ким вазиятни ўрганиб муаммони ҳал қилишга қайишмаяпти. “Эрта, индин”дан бошқа гап йўқ. Наҳотки бу масалани ечим топиши шунча қийин бўлса? Ўша тортгичи борлар сабаб мен қийналиб яшашим керакми? Илтимос, бир ўрганиб, масалани амалда ижобий ҳал қилишга ёрдам беринглар”.  

Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқтош шаҳарча, Ислом шоир маҳалласи, Ғалаба кўчасидан 84 ёшли фахрий пенсионер Малика Очилова  darakchi.uz’га ана шундай мурожаат қилди.

84 ёшли мурожаатчини дардини ҳис қилган ҳолда биз тегишли маъсулларга боғландик. Аммо мурожаатчи тизим масъулларига ва ҳатто маҳаллий ҳокимликдан ҳеч бир натижа бўлмаганини қайд этгани боис биз Президент портали, ҳудудий Халқ кабулхонаси вакиллари иштирокида муаммо ўрганишга қарор қилдик. Қизиғи муаммо тезкор ечим топди. Муаммони ҳал этиш туман газ корхонаси мутахассислари ва маҳаллий ҳокимлик масъуллари 84 ёшли фахрий пенсионер онахонни қийнаётган масалага ечим топишни 3 январдан буён пайсалга солиб келганидек кўп вақт талаб қилмас экан.  

Маматжон ТУРДИЕВ, Самарқанд вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси мудири:

– Мурожаат бўйича манзилга  чиқиб, ҳолатни жойида ўргандик. Маълум бўлишича, “счётчик”лар эски экан, уни янгилаб, тармоқлар тозаланиб, хонадонга табиий газ таъминоти тикланди. 84 ёшли фахрий пенсионер онахоннинг муаммоси тезкор ҳал этилди. Ҳозир уйда табиий газ таъминоти бор.  

Бир мурожаат мисолида тизимдаги вазият ҳақида айтиш мумкинки, ҳали ҳамон дунёни сув босса тўпиғига чиқмай, мендан кетгунча эгасига етгунча муносабатда бўлаётган масъуллар бор ва бу жуда ҳам ачинарли. Соҳанинг ҳудуддаги мутахассислари ёки масъуллари ўз вақтида қунт қилиб муаммони ўрганишганида онахон қарийб икки ойдан буён, боз устига ҳарорат кескин совиб кетган қиш кунларида қийналмаган бўларди. Яъни шунчаки бепарволик билан муносабатда бўлиб навбатчи жавоблар билан масалани ўзидан соқит қилиб келишгани ачинарли. Аслида ечими бор экан-ку. Бундай муносабатдан кейин фуқароларда худди мурожаатчи таъкидлагани каби “мен бойвачча ёки пулдор эмасманда, оддийгина пенсионерманда, шунга бизни додимизни ҳеч ким эшитмайди-да, пулим бўлганда балки бундай муносабат қилишмасмиди” каби кайфият уйғонмаслигига кафолат йўқ.  

Ҳақиқатан ҳам, қўполликка йўймангу, агар шу онахоннинг ўрнида бирон амалдор ёки бойвачча бўлганида, масала ўша куннинг ўзида ҳал бўларди. Ҳатто соҳа масъуллари пенсионер онахоннинг мурожаатига жавобан “насос”, яъни муаммо тортгич билан боғлиқ бўлса ҳам, ўзлари ҳатто ўша насосни ҳам ўрнатиб бериб кетишарди. Афсус, жуда ачинарли вазият.

Ушбу ҳолатдан Энергетика вазирлиги матбуот котибини ҳам бохабар қилганимизда, тафсилотларни эшитгач, муаммони вақтида ҳал қилинмагани ачинарли ва уятли вазият, дея муносабат билдирди. Бизнингча, бундай масъулиятсизлик учун ходимларга бирор чора кўрилиши шарт, акс ҳолда соҳа ходимлари орасида бепарволик ва совуққонлик яна ва яна такрорланиши шубҳасиз.  

– Албатта вазият ўрганилиб, масъулиятсиз ходимларга нисбатан чоралар кўрилади. Ушбу ҳолат ҳақида "Ҳудудгазтаъминот" раҳбариятига маълумот берилди. Масъулиятсизлик жазосиз қолмайди, – деди Энергетика вазирлиги матбуот котиби Ҳасан Тошхўжаев.

Мана сизга бир мурожаат ортидаги ҳақиқатлар. Бу борада Самарқанд вилояти Халқ қабулхонасига ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз. Газ таъминоти ходимларига нисбатан кўрилган чорага эса яна қайтамиз

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар