2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Кадастр соҳасидаги мурожаатлар ижобий ҳал қилинмоқда

Абдумардон ака Янгиев узоқ йиллардан буён Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги Хумин қишлоғида яшаб келади. У ўзи яшаб турган ҳовлисида қурилишлар қилди. Бироқ турмуш ташвишлари билан овора бўлиб, уйининг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришга имкони бўлмади.

Янаям аниқроғи, бу ишга анча-мунча вақт кетиб қолади деб, астойдил киришмади ҳам. Идорама-идора юришга ҳафсала қилмади. Бироқ Давлат хизматлари маркази орқали турар жой майдонининг чегара масалаларига аниқлик киритиб беришни сўраб кадастр идораларига қилган мурожаатидан сўнг ҳаммаси ўзи ўйлаганчалик вақт олмаслигини тушуниб етди.

–Бир неча кун аввал ўзим яшаб турган хонадоннинг кадастр ҳужжатларини қайта расмийлаштириш мақсадида мурожаат қилдим, –дейди Абдумардон Янгиев. –Бугун эса кадастр ходимлари уйимга келиб, ўлчов ишларини амалга оширишди. Кадастр ҳужжатларимни беш кун ичида тўлиқ расмийлаштириб беришини айтишганда, тўғриси, бир лаҳза ишонмадим. Чунки аввали бунақа ишлар ҳафталаб, ойлаб чўзиларди.

Мамлакатимизда аҳоли муаммоларини ечиш ва уларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилишга қаратилган манзилли ҳаракатлар натижасида  Абдумардон акага ўхшаган кўплаб фуқароларнинг кадастрга оид мурожаатлари  тезда ва сифатли ҳал қилинмоқда.  

–Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ҳам жойларда мунтазам равишда аҳоли ҳамда тадбиркорлар учун сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда, –дейди Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар бўйича бош мутахассиси Саидбек Шамсиев. –Бу борада ўтган 2023 йилда бошқарма бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари томонидан 14 маротаба сайёр қабул ўтказилган бўлса, уларда 200 га яқин фуқаронинг мурожаатлари ўз ечимини топган.

Қабулларда фуқаролар томонидан асосан кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, уй-жойга эгалик ҳуқуқини тиклаш, ер ажратиш каби масалаларда мурожаатлар бўлган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар