Самарқанд вилоят суди раиси Олим Ҳайитовнинг навбатдаги сайёр қабули Самарқанд шаҳрида ўтказилди.
Қабулда вилоят суди ҳамда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьялари иштирок этди.
64 ёшли М.Ваҳобова вилоят суди раисига мурожаат қилиб, Туркия давлатига борганида қонунни билмаганлиги учун хорижий давлатларга кириш-чиқиш тартибларини бузганлиги, бунинг учун қонуний жазо олиб, озодликдан чеклаш жазосини ўтаётганлигини билдирди. Бугунги кунда қилмишининг оқибатларини тушуниб етганлиги, пушаймонлиги ва тегишли хулоса чиқарганлигини инобатга олиб, жазонинг қолган қисмидан озод қилишни сўради. Яна 24 нафар фуқаро шу мазмунда мурожаат қилди.
Шу ерда Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг сайёр суд мажлиси ташкил этилиб, ҳар бир ҳолат алоҳида кўриб чиқилиб, мурожаатлар ижобий ҳал этилди.
Умуман, қабул давомида фуқаролардан жиноят, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий масалалар юзасидан 32 та мурожаат тушди. Шундан қонунга мувофиқ келадиганлари ижобий ҳал қилинди ва қолганларига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
Светофор, радар ва йўл белгиларини ўрнатиш, пиёдалар ўтиш йўлини чизиш | Ишонч телефони | 31 Август 2024 | 10 Сентябрь 2024 | Хоразм вилояти |
Янги МТТ қуриш | Ишонч телефони | 23 Август 2024 | 28 Август 2024 | Тошкент шаҳри |
Иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ муаммолар | Ишонч телефони | 20 Август 2024 | 30 Август 2024 | Қорақалпоғистон Республикаси |
Иш ҳақи, устама ҳақ ва қўшимча тўловларни ҳисоблаш ва тўлаш | Ишонч телефони | 13 Август 2024 | 24 Август 2024 | Сурхондарё вилояти |