2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳал этилмаган мурожаатлар қайта кўриб чиқилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Самарқанд вилоятида давом эттирди.

Ишчи гуруҳига Президент маслаҳатчисининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари ходимлари, вазирлик ва идоралар масъуллари жалб этилди.

Мутасаддиларнинг асосий эътибори вилоят бўйича аҳолидан энг кўп шикоятлар келиб тушаётган масалаларга ва танлаб олинган маҳаллаларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар таҳлилига қаратилди. 

Мурожаатларни ўрганиш борасида вазирлик ва идора вакиллари томонидан бир ҳафта давомида Самарқанд вилоятида 7 мингда зиёд масала қайта ўрганилиб, натижада уларнинг 1,4 мингтаси ижобий ҳал этилди. Жумладан, тиббий ёрдам, ордер олиш, мактабгача ва мактаб таълими, суюлтирилган газ, электр таъминоти, қурилиш, коммунал ва бошқа қатор соҳалардаги мурожаатларга ечим топилди.

Бундан ташқари, Халқ қабулхоналари бошчилигида вилоят, туман, шаҳар секторлари билан 82 та сайёр қабул ташкил этилиб, 2 мингга яқин масала кўтарилди. Уларнинг 30 фоизга яқини ижобий ҳал этилди, қолган қисми эса ижро учун назоратга олинди. 

Мисол учун, Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 21 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 2 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазоси енгилроғи билан алмаштирилди, 6 та жиноят иши бўйича 6 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 7 та фуқаролик иши тарафлар ярашганлиги муносабати билан иш юритишдан тугатилди. 

Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари даъвогарлигида 10 та иш бўйича жами 949,2 миллион сўм тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилди.

Шу билан бирга, қабулларда келиб тушган мурожаатлар асосида 11 километр ички йўллар шағаллаштирилди, 20 та трансформатор таъмирланди ёки янгисига алмаштирилди, 10 километрга янги электр тармоғи тортилиб, 130 та суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. Шу билан бирга 22 тонна кўмир етказиб берилиб, ичимлик суви иншоотлари таъмирланди ва 27 тонна чиқинди чиқариб ташланди.

Яна бир муҳим йўналиш... 

Самарқанд вилоятида 2024 йилнинг биринчи чораги давомида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида қурилиш таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориладиган 4 та, жумладан, Каттақўрғон туманидаги Мелихўжа, Иштихон туманидаги Қиёт, Пастдарғом туманидаги Гўзалкент ҳамда Тайлоқ туманидаги Тепа қишлоқ маҳаллалари танлаб олинган.

Дастур доирасида аҳолини узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш учун 1,5 минг тоннага яқин қўшимча суюлтирилган газ етказилди, 17 километрга электр тармоғи тортилди ҳамда 623 та темир-бетон устун ўрнатилди.

Шу билан бирга, 15 та газ тақсимлаш пункти таъмирланиб, 54 километр ички йўл шағаллаштирилди, 7 километрга ичимлик суви тармоғи тортилиб, ичимлик суви насослари янгисига алмаштирилди. 

Ҳудуддаги сув миноралари таъмирланиб, тизимдаги носозликлар бартараф этилди. Коммунал, қурилиш соҳасида жами 31 та кўп қаватли уйда ва иссиқлик қозонхоналарида таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эса маҳаллалар аҳолиси учун тиббий кўриклар ташкил этилиб, 337 нафар беморга амбулатор шароитда, 103 нафар беморга туман, шаҳар ва вилоят муассасаларида даволаниш ва текширувлар учун йўлланма берилди.

Бандлик масаласида 1 300 нафар фуқарога амалий ёрдам кўрсатилиб, 661 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 202 нафари эса жамоат ишларига, 366 нафари касб-ҳунарга ўқитишга жалб этилди. Тижорат банклари томонидан 35 нафар фуқарога 334 миллион сўм миқдорида кредит ажратилиши таъминланди.

Маҳаллалар ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган профилактик суҳбатлар ва чора-тадбирлар натижасида 85 та оила яраштирилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар