
Жиззах вилоятининг Пахтакор, Зафаробод, Шароф Рашидов туманлари ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар учун Пахтакор туман Халқ қабулхонаси биносида Жиззах вилоят суди, вилоят маъмурий суди ҳамда Халқ қабулхонаси мудири, Ички ишлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Унда жами 43 нафар фуқаронинг мурожаатлари тингланди. Кўтарилган мурожаатларнинг 34 таси жиноят, 8 таси фуқаролик ва 1 таси иқтисодий ишлар бўйича бўлди. Мурожаатлардан 11 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 32 та мурожаат ижобий ҳал этилди.
Жиноят ишлари бўйича Пахтакор, Зафаробод ҳамда Шароф Рашидов туман судлари томонидан сайёр суд мажлисида 2 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган бўлса, 23 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди. 8 нафар маҳкумнинг жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |