2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Маҳаллалар йўллари ободонлаштирилмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари замирида инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш, турмуш шароитларини яхшилашдек эзгу мақсад ётади.

Айниқса, чекка-чекка маҳаллаларнинг обод масканларга айланаётганлиги, ҳудудларда табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви таъминоти яхшиланиб, йўллар таъмирланаётганлиги юртдошларимизни қувонтирмоқда.

Буни Олтинкўл тумани йўлларини ободонлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. 

Туманда, айниқса, ички йўлларни таъмирлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада туманнинг чекка-чекка ҳудудларидаги неча ўн йиллар давомида таъмирланмаган, ёзда чанг, қишда лой кўчаларга шағал ётқизилди, маълум бир қисми асфальтланди, бетон билан қопланди. 

– Бугунги кунда Олтинкўл тумани ҳудудида 36,6 километр республика аҳамиятидаги, 102 километр умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари, 866 километр ички йўллар мавжуд, – дейди туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси раҳбари Озодбек Эргашев. – Белгиланган дастурлар доирасида ўтган йили 12 километр республика аҳамиятидаги, 92 километр ички йўллар асфальтланди, 2,3 километр ички йўлларга шағал ётқизилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. 

Масалан, ўтган йили туманнинг “Маданий меҳнат 2” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2,5 километр йўл таъмирланди. Бундан ташқари, “Сарой 2” маҳалласида 3,2 километр, Офтобачек маҳалласи Анҳор кўчасининг 3,2 километр, Ижтимоят маҳалласи Бирдамлик кўчасининг 0,8 километр қисмларига асфальт ва бетон қопламаси қопланди. 

Туманда бу борадаги ишлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жорий йилда Қипчоқ, Кўтармачек ва Интизом маҳаллалари кўчаларидаги 9,3 километр узунликдаги йўлларда таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланган. 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида Интизор маҳалласининг қатор кўчалари ҳолатини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Бугунги кунда 3 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Интизор маҳалласидаги Ораста ва Замондош кўчаларининг 2 километр қисми махсус техникалар ёрдамида текисланди, 1,5 километр қисмига шағал ётқизилиб, асфальтлашга тайёрланди. Шунингдек, автомобиллар ҳаракати ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 24 дона йўл белгилари ўрнатилди. Бундан ташқари, маҳалладаги 47-умумтаълим мактабига олиб борувчи йўл ҳам таъмирланди. 

Тумандаги қатор маҳалла кўчалари таъмирланиб, кундан-кунга обод масканга айланаётганлигидан одамлар мамнун. Бу каби хайрли ишлар фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишонч ва умидини оширмоқда, бугунги кунидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда. 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар