2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ярим асрлик мурожаат ҳал этилди

Ҳусанбой ота ушлаган жойини қўйвормайдиган одам. Бир ишни бошладими, то якунига етказмагунча тинчимайди. У ўз манфаати учун эмас, халқни, қишлоқ одамларининг узоғини яқин қилиш учун елиб-югуради. Бўлмаса, 1968 йилдан буён битмаган иш учун ярим асрдан буён идорама-идора юрмас эди.

Гап шундаки, Андижон вилояти Избоскан туманидаги Катта қишлоқ маҳалласи ўртасидан оқиб ўтувчи Тентаксой дарёсига солинган эски кўприкни бундан ярим аср муқаддам сел ювиб кетган. Раҳбарларнинг эътиборсизлиги туфайли уни таъмирлаш шунча йилдан буён пайсалга солиб келинган. Одамлар дарёнинг у томонига ўтиш учун 14 километр йўл босишга мажбур бўлган. Ҳусанбой ота кексаю ёшнинг, айниқса аёлларнинг йўл азобини тортаётганини кўриб, ачинади. Қанчадан-қанча идоралар эшигида сарғаяди. Аммо бу кўприкни таъмирлаш учун маблағ берилмайди. Раҳбарлар эса “Кейинги йил дастурига киритамиз” деган ваъдани беришдан чарчашмайди.  

—Мустақилликдан олдин ҳам шу кўприкни таъмирлаш юзасидан ариза ёзганман, — дейди Ҳусанбой ота Орифжонов. — Мустақиллик йилларида ҳам деярли мурожаат қилмаган раҳбар қолмаган. Ариза бўйича келиб кўришади, узунлиги 73 метр, эни 10 метрлик кўприкни қуриш учун катта маблағ талаб этилиши боис, ишни орқага суришади. Ниҳоят Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Халқ қабулхонасига қилган мурожаатим туфайли муаммо ҳал бўлди. 6 миллиард 734 миллион сўм маблағ ажратилди, қурилиш бошланди ва тез орада кўприк фойдаланишга топширилди.  

Янги кўприк Избоскан ва Пахтаобод тумани аҳолиси учун қулайлик яратибгина қолмасдан, транспорт воситалари ҳаракати учун ҳам асосий восита вазифасини ўтамоқда. Натижада 500 минг нафардан зиёд аҳолига қулайлик яратилиб, узоғи яқин қилинди. Ҳусанбой отанинг ярим асрлик мурожаати ҳал этилди.  

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда Халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхоналарнинг аҳамияти беқиёс. Мазкур тизим бевосита давлат раҳбарига мурожаат қилиш, халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида самарали ҳал этишнинг таъсирчан механизмига айланди.

Президент Халқ қабулхоналари томонидан ҳам аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ижобий ҳал этиш, уларнинг ариза, шикоят ва мурожаатларида кўтарилган масалаларга ечим топиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.  

Мисол учун, Президент Халқ қабулхонасига Чўртонлиқ маҳалласидан Турсунбой Қўчқоров мактуб йўллаб, ўн йилдан буён қишлоқда янги мактаб қуришни сўраб мурожаат қилаётгани, лекин бирор натижа бўлмаётганини айтган. Мурожаат ўрганиб чиқилгач, кўп ўтмай дастурга киритилди. Тезкор амалга оширилган саъй-ҳаракатлар туфайли қишлоқ болалари янги мактабга қатнай бошлади. 210 ўринли мактаб Чўртонлиқ маҳалла аҳлига муносиб туҳфа бўлди. 

Бундан ташқари, Ойбек маҳалласида яшовчи Боқижон Маҳмудов ўз мурожаатида Избоскан туманида хусусий шифохона очиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келаётганини маълум қилган. Муаммо шундаки, аҳолига замонавий тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Хитойдан олиб келинаётган 2 миллиард 400 миллион сўмлик замонавий тиббий жиҳозлар 5 ойдан буён божхона терминали омборхонасида номаълум сабабларга кўра ушлаб турилган. Бу мурожаат ҳам Халқ қабулхонаси аралашуви билан ижобий ҳал этилди ва тиббий жиҳозлар шифохонага келтириб ўрнатилди.  

Халқ қабулхоналари томонидан республика миқёсида янгича жараёнларнинг амалиётга татбиқ этилиши ўз самарасини бера бошлади. Яъни, барча вилоятларда ташкилот, муассаса раҳбарлари билан келишилган ҳолда республикамизнинг энг чекка ва олис ҳудудларида оммавий сайёр қабуллар ўтказила бошланди. Натижада юзлаб мурожаатлар қабул қилиниб, кўплаб сўровлар юзасидан ижобий ечимга эришиляпти. Минглаб ҳамюртларимиз ўзларининг узоқ йиллар давомида ечимини кутиб турган муаммолари ҳал бўлганидан хурсанд бўлгани янги тизимга берилган муносиб баҳодир.  

Бир сўз билан айтганда, Халқ қабулхонаси институти халқ билан мулоқотнинг ўзига хос, ноёб тизими сифатида жамиятдаги муаммоларни бартараф этишга, одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга яқиндан ёрдам бермоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар