
Инсон қадри улуғланган юртимизда ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас. Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори туфайли ота- она қарамоғидан эрта маҳрум бўлган, етим болаларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай яшаши учун шарт-шароит яратиб берилмоқда.
Қашқадарё вилоятида ҳам янги йил арафасида 38 нафар ана шундай йигит- қиз уй-жойли бўлди.
Бунда давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 9 августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.
Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ажратилган уйлар калитини ўз эгаларига тантанали топширди.
Мубораклик Севинч Наврўзова тақдирнинг аччиқ қисмати туфайли ота онасидан эрта айрилиб, шу пайтга қадар тоғаси қарамоғида яшади. Астойдил ўқиб- ўрганиб, Қарши давлат университетига ўқишга кирди. Унга ўзи яшаётган тумандан бир хонали уй совга қилинди.
– Беш ёшлигимда тоғамнинг қарамоғида қолганман, – дейди Севинч Наврўзова. – Президентимизнинг биз каби ёшларга қаратаётган эътибори ва ғамхўрлигидан жуда мамнунмиз. Ҳеч қачон бизни ташлаб қўймайди. Юртбошимизнинг эътибори туфайли Қарши давлат университети талабасига айландим. Бу йилги янги йил мен учун қўшалоқ байрам бўладиган бўлди. Энди байрамни янги уйда нишонлаймиз. Менга уй-жой ажратилганини эшитганимда кўзимга қувонч ёшлари келди. Албатта, келгусида ўз соҳам бўйича етук кадр бўлиб, юртимиз келажаги учун муносиб ҳисса қўшишга ваъда бераман.
Маълумот учун: жорий йилнинг 30 июнь –“Ёшлар куни” муносабати билан ҳам 30 нафар ёшга уй топширилган эди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |