2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янгиланган мактаблар таълим ривожланишида катта кучдир

Президентимиз жорий йил 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида таъмирга муҳтож, оғир шароитдаги 61 та мактабни реконструкция қилиб, мукаммал таъмирлаш юзасидан тегишли топшириқларни берган эди.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасидан олинган маълумотларга кўра, оғир шароитдаги илм масканларининг замонавий қиёфада бўй кўрсатиши учун тегишли чора-тадбир белгиланиб, шунга асосан барча ишлар сифатли амалга оширилмоқда. Жумладан, йилнинг ўтган даврида ана шундай таълим муассасаларининг ўттизга яқини тубдан реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Ўқитувчи-мураббийлар ва ўқувчилар учун зарур шароит яратилди.  

Термиз шаҳридаги 16-умумтаълим мактаби қиёфасини тубдан ўзгартириб, ўқувчиларни барча қулайликларга эга бинода ўз бағрига олган вилоятдаги илм даргоҳларидан бири. Таъмирталаб, жиҳозлари эскирган таълим муассасасини тез, сифатли таъмирлаб, жиҳозлаш учун қарийб 4 миллиард сўм маблағ сарфланди. Замонавий сўнгги технологиялар билан таъминланди.  

Мингдан ортиқ ўқувчи таълим олиб, фан сирларини чуқур ўрганаётган илм маскани барчада ўзгача ҳавас уйғотмоқда.  

– Бу мактабда кўп йил директор бўлиб ишладим, –дейди фахрий педагог Йўлдош Марданов. – У пайтларда ҳозиргидай шароитларда меҳнат қилишни ҳаёлимизга ҳам келтирмаганмиз. Остонасидан қадам қўйишингиз билан баҳри-дилингиз очилади. Синфхоналар ва ўқув лабораторияларидаги шароитларни кўриб, янада қувонасиз. Ахир, бундай таълим муассасасида ўқийдиган боланинг ота-онасида ҳам фарзанди чуқур илм олишига ишонч ҳисси ошади. Устозлари ҳам мароқ билан сабоқ беради. Кейинги йилларда мамлакатимизда таълимга кўрсатилаётган эътиборни кўриб, қани эди ёш бўлиб қолсам-у, яна шу соҳа этагини тутиб, мактабда ишласам, деган ўй хаёлимдан кечади. Педагоглари эъзозланиб, хорижникидан қолишмайдиган таълим муассасалари йил сайин кўпайиб бораётганидан фахрланаман.  

Термиз туманидаги 3-умумтаълим мактаби ҳам мазкур дастур доирасида қайта реконструкция қилинди. Қўли гул қурувчиларнинг шижоатли меҳнати билан ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши учун барча қулайлик яратилган 1 минг 176 ўринли мактаб Орал маҳалласи қиёфасига янгича кўриниш бахш этди. Ўқув даргоҳини қайта қуриб,  ишга тушириш учун 3 миллиард 900 миллион сўм маблағ сарфланди.  

Давлатимиз раҳбари топшириқлари асосида реконструкция қилинаётган бошқа мактабларни ҳам фойдаланишга топшириш учун сўнгги пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.  

Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида Инвестиция дастури асосида жанубдаги воҳада иккита янги мактаб қурилиб, 33 та мактаб тубдан реконструкция қилинди. 429 та мактаб маҳаллий бюджетнинг 11 миллиард 195 миллион сўм маблағи эвазига жорий таъмирланди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар