2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Андижонда ёрдамга муҳтож 49 нафар фуқарога янги уйлар топширилди

Андижон шаҳридаги вилоят қўғирчоқ театрида бўлиб ўтган тадбирда жисмоний имконияти чекланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган уй-жойга муҳтож фуқароларга 442 миллион сўм миқдорида бошланғич бадал тўловлари амалга оширилган ҳамда 1 миллиард 792 миллион сўм миқдоридаги қурилиш ишлари бажарилиши ҳисобига барпо этилган янги уйларнинг калити тантанали равишда ўз эгаларига топширилди.

– Турмуш ўртоғим 1- гуруҳ, ўғлим ва келиним эса 2 гуруҳ ногиронлари, – дейди Балиқчи туманидаги “Матонат” маҳалласида яшовчи Моҳирахон Ҳайдарова. – Ўзимизнинг уйимиз йўқлиги учун бировларнинг уйларида яшаб келаётган эдик. Уй-жой қилишга умуман имконим йўқ эди. Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари шароитимизни ўрганиб, уй-жой берилиши учун рўйхатга киритганида очиғи, уй-жой олишга ишонмаган эдим. Дунёда мендан бахтли инсон йўқ. Чунки, менга уй берилди. Энди ўз уйим бор, кимнингдир олдида хижолат бўлмай, хотиржам яшай оламан. Ҳатто, яқинларим кўрсатмаган бундай яхшиликдан, давлатимизнинг эътибор ва ғамхўрлигидан яшашга бўлган умидим, давлатимизга, яхши инсонларга ишончим минг карра ортди. Қийналиб яшаётган мен каби аёллар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган инсонларга, мана шундай хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга раҳмат.

 

Андижон вилоятида 2018 йилда ана шу тоифадаги 320 нафар хотин-қизга янги уй-жойлар топширилган. Янги уй билан таъминланганларнинг 218 нафари жисмоний имконияти чекланган хотин-қизлардир. Бундан ташқари, янги уй олган хонадон эгаларига умумий қиймати 235,6 миллион сўмлик маиший техника, 68,6 миллион сўмлик мебель тўпламлари, 6,5 миллион сўмлик тикув машиналари совға тариқасида берилди.

 

- Ҳар бир инсоннинг ўз уйи бўлгани яхши, - дейди янги уй соҳибаси, Асака тумани “Арғин“ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Луиза Мамажонова. – Шароитимиз ўта оғир, уч нафар фарзандим бор. Уларнинг иккитаси ногирон. Ўз уйимиз йўқлигидан бировларнинг уйларида яшаб келар эдик. Президентимизнинг эътибори ва ғамхўрлиги туфайли бизга ҳам уй берилди. Бундан айниқса, фарзандимнинг қувонганини кўрсангиз эди. Мен каби кўнгли ўксик инсонларга қувонч улашаётган Президентимиздан миннатдорман.

 

Айниқса, реконструкция қилиш, мослаштириш ҳисобига уй-жойга айлантирилган таълим муассасаларининг собиқ ётоқхона биноларида яшовчиларнинг бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Вилоят миқёсида топширилган ана шундай уйларнинг биринчи қаватларида 10 та тикув-трикотаж ва бошқа йўналишлардаги цехлар фаолияти йўлга қўйилиб, 275 та янги иш ўрни яратилди.

 

“Обод маҳалла” дастури доирасида эса Андижон шаҳридаги уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Хўжаобод тумани “Қозоқ” массиви “Хидирша” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 220 оилага, шу жумладан, 92 таси шароити оғир оилага янги уйлар қуриб берилди.

 

Умуман, вилоятда 2018 йил давомида 649 нафар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларнинг эҳтиёж ва истаклари қаноатлантирилди.

 

Фахриддин Убайдуллаев​, ЎзА​

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар