2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
“Янгидиёр” янги бинода иш бошлади

Жиззах вилоят Шароф Рашидов тумани “Янгидиёр” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастурлари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли учун муносиб турмуш шароити яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрами арафасида  ушбу маҳалла биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят, туман ҳокимлари, секторлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллалар “бешликлари”, меҳнат фахрийлари, нуронийлар, маҳалла фуқаролари, ўқувчи ва талаба ёшлар иштирок этди.  

Жиззах вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, барчани Конституциямизнинг 31 йиллиги байрами билан самимий қутлаб, “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасида вилоятнинг Бахмал, Зафаробод ва Пахтакор туманларидаги маҳаллаларда олиб борилаётган кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари ҳақида гапирди.  

Шунингдек, дастурларни амалга оширишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ фуқароларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва кўкрак нишонлари топширилди.  

Шароф Рашидов туманининг “Янгидиёр” МФЙда 6 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган ушбу маҳаллада шу пайтгача бу каби бунёдкорлик ишлари бажарилмаган. Ҳудудий дастурларда ҳам мазкур маҳалла инфратузилмасини яхшилаш билан боғлиқ лойиҳалар кўзда тутилмаган.  

Дастлаб маҳалладаги 1 минг 154 та хонадонда истиқомат қилувчи 1 минг 315 та оила тўлиқ хатловдан ўтказилиб, ҳар бир оила ва унинг аъзолари билан боғлиқ масалалар, ечимини кутаётган муаммолар аниқланди. Ҳудуддаги электр, газ, сув таъминоти, йўллар ва ижтимоий соҳа объектларининг ҳолати ўрганилди. Ўрганишлар натижаси бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ҳар бир масала бўйича чора-тадбирлар белгиланди.  

Маҳаллада 8,5 километр ички йўлларга шағал ётқизилиб, 3,1 километр йўл асфальт қилинди. 4 километр пиёдалар йўлаги қурилди.Маҳаллани туман маркази ва қўшни қишлоқлар билан боғловчи йўлнинг 5 километр қисми, шунингдек, аҳолининг электр таъминотини яхшилаш учун 4 километр тармоқ янгиланиб, 3 дона трансформатор мукаммал таъмирланди, 3 дона янги трансформатор, 100 дона темир- бетон устун ўрнатилди.  

–Қисқа муддатда маҳалламиз маркази биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди, – дейди фахрий педагог Босим Юсупов. – Шу пайтгача маҳалламизнинг ўз биноси йўқ эди. Бундан ташқари, тоза ичимлик суви, газ, электр таъминотимизда бугун ҳеч қандай муаммо қолмади. Бу ишларнинг бошида турган Юртбошимиздан, вилоят, туман раҳбарларидан биз Янгидиёр маҳалласи аҳли жуда-жуда миннатдормиз.

“Обод хонадон” мезони бўйича маҳалладаги уй-жойлар ҳомийлар кўмагида таъмирланди. Хусусан, қизил тоифадаги 50 та хонадон ҳомийлар ёрдамида замонавий кўринишга келтирилди.  

– Маҳалламиз фуқароларининг бандлигини ва доимий даромад манбаига эга бўлишини таъминлаш мақсадида 14 нафар хотин-қизга тикув машинаси, 10 нафар фуқарога асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди, – дейди “Янгидиёр” МФЙ раиси Алишер Жонузоқов. – 6 мингдан ортиқ аҳолимизнинг 786 нафари ёш, маҳалламизда истиқомат қилаётганларнинг салкам 700 нафари меҳнатга лаёқатли. “Аёллар дафтари”ги киритилган 86 нафар хотин-қизга моддий ёрдам кўрсатилиб, ҳақ тўланадиган жамоа ишига жойлаштирилиб, ушбу дафтардан чиқарилди.  

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган 35 нафар фуқаромизга жами 1 миллиард 155 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағлари олиб берилди. 45 нафарига 356 миллион сўмлик субсидия олишига кўмаклашилди. Шу тарзда 80 дан зиёд фуқаронинг бандлиги таъминланди. Ҳудуддаги “Оқтош” қабристонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди.  

Ҳозиргача туман ва вилоят тиббиёт муассасалари малакали мутахассислари томонидан маҳаллада истиқомат қилувчи 2 минг 831 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган беморларнинг амбулатор шароитда ёки шифохонада даволаниши учун 97 кишига зарур тавсия ва тиббий муассасаларга йўлланмалар берилди.

Аҳоли маданиятини юксалтириш, ҳовли-жойларни тоза-озода сақлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар тарбиясида кексаларнинг ролини ошириш мақсадида давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан аҳоли ўртасида кенг миқёсда тушунтириш-тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда ҳар бир қишлоқда уч авлод учрашувлари, “Бир нуронийга ўн нафар ёш” тадбирлари, “Заковат”, “Зукко китобхон”, “Мунозара” интеллектуал ўйинлари, спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.  

– Ушбу маҳалладаги қурилиш, ободонлаштириш ишлари ҳали давом этади, – дейди Шароф Рашидов туман ҳокими Маҳмуд Холбўтаев. – Маҳалладаги 22-сонли мактабда синф хоналари етишмаганлиги туфайли ўқувчилар 3 сменада сабоқ олмоқда. Шуни ҳисобга олиб, 2024 йилдан яна битта 660 ўринли мактаб биноси қурилишига киришилади. Шу маҳалла ҳудудида лойиҳа қиймати 25 миллион АҚШ долларлик электроника заводи ҳам  барпо этилади.  

Тадбирлар ниҳоясида туман маданият уйи қошидаги аёллар фольклор этнографик халқ ансамбли ва ижрочи ёшлар ижросида концерт дастури намойиш этилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар