Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Маҳалладаги учрашувлар

Сирдарё вилоятининг кўплаб маҳаллаларида айни кунларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жойларда ташкил этилаётган амалдаги ишлар билан танишиш мақсадида Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова Сардоба тумани Ровот маҳалласига ташриф буюрди.  

Бош вазир ўринбосари  маҳаллада “Обод хонадон” деб топилган Ғозибеков оиласида бўлиб, хонадон бекаси, икки қиз, беш ўғил ва келинларга бош бўлиб,  маҳалла аёлларига бекалик ва қайноналик борасида ўрнак кўрсатиб, хотин-қизларга миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилишда ўзининг катта ҳиссасини қўшиб келаётган “Оқила аёллар” ҳаракати гуруҳи раҳбари Ирисой ая билан учрашди.  

–Бош вазир ўринбосари Зулайҳо опанинг биз қишлоқ аёлларини йўқлаб келгани кўнглимизни тоғдек кўтарди, – дейди Ирисой ая. – Маҳалламиз аёллари опа билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қуриб, у кишидан мамлакатимиз хотин-қизлари турмушини яхшилаш учун ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган амалий ишлар, режалар ҳақида кўплаб маълумотлар олди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар