2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ҳоким ҳафта давомида тадбиркорларни қабул қилади

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳафтани тадбиркорлар қабули билан бошлаши анъанага айланиб қолган. Ҳар ҳафта душанба куни эрталаб Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида вилоят ҳокими тадбиркорларнинг мурожаатларини эшитади.

Ушбу ҳафтада бу тартиб бироз ўзгарди. Э.Турдимов ҳафта давомида Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Ургут ва Пайариқ туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг мурожаатларини эшитиши ҳақида оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда эълон берилди.  

Дастлабки учрашув бугун Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида ўтказилди.

Учрашув ҳақида эълон берилгач, вилоят ҳокимига ўз дардини айтмоқчи бўлган 50 дан ортиқ тадбиркор  Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида рўйхатдан ўтиб, муаммосини билдирди. Шу пайтгача қадар бу мурожаатларнинг 24 тасига тегишли идоралар томонидан ечим топилди. Қолган мурожаатчилар ва учрашувда бевосита қатнашиш учун келган 80 дан ортиқ тадбиркорнинг муаммолари бугун тингланиб, аксарият масалаларга ижобий ечим топилди.  

– Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 13 июлдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида ёшларнинг “Бизнесга биринчи қадам” стартап ғоялари танловларини ташкил этиш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда камида уч нафардан ғолибга грантлар бериш белгиланганди, – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор Ақида Абдураҳмонова. – Шу асосида 2022 йил сентябрь ойида Самарқандда ўтказилган танловда 20 та лойиҳадан 7 таси, жумладан, бизнинг “Батат унидан ширинликлар ишлаб чиқариш” лойиҳамиз ҳам ғолиб бўлганди. Бу лойиҳани амалга оширишимиз учун бизга 55 миллион сўм грант берилиши керак эди. Аммо ҳалигача ушбу маблағ ажратилмаяпти. Шу масалада вилоят ҳокимига мурожаат қилгандик, 15 декабрга қадар муаммони ижобий ҳал қилиш бўйича мутасаддиларларга топшириқ берилди.  

Иштихондан келган тадбиркор Шоҳсанам Содиқова касаначилик асосида 17 нафар фуқарони иш билан таъминлаган ва нон ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Эндиликда фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредит олиш ниятида. Аммо ўзининг айтишича, бунга тумандаги айрим масъуллар тўсқинлик қилмоқда. Вилоят ҳокими бу мурожаатни ҳам қисқа муддатда ўрганиб, ечим топиш бўйича масъулларни белгилади.  

Учрашув давомида тадбиркорлар ва эндигина ушбу фаолият билан шуғулланмоқчи бўлган фуқароларнинг имтиёзли кредит олиш, электр энергияси, газ тармоғига уланиш, кадастр ҳужжати тайёрлаш, давлат ва жамоат эҳтиёж учун олинган бино учун компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам мурожаатлар тингланиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.  

Вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан шу каби учрашувлари 29 ноябрь куни Ургут туманида, 30 ноябрда Каттақўрғон шаҳрида ва 2 декабрда Пайариқ туманида ўтказилади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар