2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Таъмирга муҳтож, оғир шароитли ҳудудлар ўрнида обод масканлар қад ростламоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи бошчилигида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари бўйича давом этаётган ишлар замирида элимизнинг меҳри, розилиги ва дуосига сазовор бўлишдек эзгу мақсадлар ётади.

Республиканинг танланган 56 та “қизил” тоифадаги маҳалласида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда вилоят сектор раҳбарларидан иборат штаблар тузилди. Ҳар бир маҳалла кесимида эса қилиниши керак бўлган ишлар белгилаб олиниб, жадал амалга оширилмоқда.

Хусусан, ўтган икки ярим ой мобайнида 3,5 мингдан зиёд уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган фуқароларнинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирлаб берилди, 900 га яқин хонадонга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди.

Дастур доирасида маҳаллалардаги 571 та кўчада инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида асфальт, шағал, бетонлаш ишлари қилиниб, пиёдалар йўлаги барпо этилди.

Обод масканлар тунлари ҳам чароғон бўлиши учун янги электр тармоқлари тортилиб, мингдан зиёд ёритиш мосламалари, янги трансформатор ўрнатилди, 5 мингдан зиёд симёғоч устунлари бетон устунларга алмаштирилди.

Қишки мавсумга тайёргарлик жараёнларида, энг муҳими, жойларда газ таъминотини яхшилашдир. Олиб борилаётган ишлар натижасида 119 та газ тақсимлаш пункти таъмирланиб, янги табиий газ тармоғи тортилди. Аҳоли талабидан келиб чиқиб, 12 мингдан зиёд қўшимча суюлтирилган газ баллонлари ва кўмир етказиб берилди.

Ичимлик суви таъминоти борасидаги ишлар кўлами ҳам режага кўра амалга оширилиб, 183 километр узунликдаги янги сув тармоқлари тортилиб, таъмирталаблари созланди. Шунингдек, янги ичимлик суви иншоотлари ўрнатилди. Мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида 21 та кўп қаватли уйнинг том қисми, 59 тасининг кириш йўлаклари таъмирланди.

Ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган ҳудуд аҳолисининг муҳтож қатламига ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.

Жумладан, 1,1 минг нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дагиларга 2 миллиард 680 миллион сўмлик турли ёрдамлар кўрсатилди. Икки юздан зиёд фуқарога ногиронлик аравачаси, протез-ортопедия воситалари етказилди. Етти мингдан зиёд аҳолига бепул дори-дармон воситалари ажратилди. Мингга яқин фуқарога эса 15 миллиард сўмлик имтиёзли кредит, тўрт юз нафарининг субсидия олишига кўмаклашилди.

Шу билан бирга, ўз ҳунарининг ортидан меҳнат қилишни истаган 206 нафар хотин-қизга тикув машинаси ва 139 нафар фуқарога асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди.

Аҳоли саломатлигини яхшилаш мақсадида ташкил этилаётган тиббий кўриклар натижасида ўз саломатлигидан хавотир олиш каби ҳолатларга барҳам берилмоқда. Хусусан, 116 мингдан зиёд шахс бундай имкониятдан фойдалангач, 838 нафарига даволаниш учун ордерлар ажратилди, сиҳатгоҳ, санаторий ва профилакторияларга йўлланма берилди, якка ёлғиз кексалар, ногиронларга турли ёрдамлар кўрсатилди.

Маҳаллаларда маънавий муҳитни яхшилаш борасида олиб борилаётган маърифий ва спорт тадбирлари ҳамиша аҳолига манзур бўлган. Шу маънода 10 мингдан зиёд турли тадбирлар хонадон маданиятини юксалтириш, обод ва кўркам қилиш, фарзанд тарбияси, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш каби йўналишларда бўлди.

Айнан шу каби тарғибот, ташвиқот ва тушунтириш ишлари натижасида 245 та оиладаги нотинч ва низоли ҳолатлар жамоатчилик аралашуви билан бартараф этилди.

Эзгу ишлар давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар