2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эзгу ишлар давоми: оғир ҳудудлар обод бўлмоқда

Фаровон маҳалла деганда кўпчилигимиз аввало аҳоли яшаши учун қулай шароитлар бўлсагина кифоя деб тушунамиз. Аслида эса шароитлар билан бирга ҳудуддаги инсонларнинг иш билан таъминланганлик даражаси, саломатлиги ва давлат хизматлари билан боғлиқ турли масалалари ҳам айнан обод маҳалла мезонларининг бир қисми саналади.

Шу маънода давлатимиз раҳбари топшириғига асосан республикамизнинг энг чекка ва олис ҳудудларида танлаб олинган 70 та “қизил” тоифадаги маҳаллада “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар давом этмоқда.

Хусусан, Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари масъуллари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан ҳар бир маҳалла кесимида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилиб, ундан ҳудудлар инфратузилмаси, аҳоли яшаш шароитлари, маънавий-маърифий муҳитни яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар жой олган. Ўтган давр мобайнида режага мувофиқ бир қатор амалий ишлар бажарилди.

Жумладан, Республика ишчи гуруҳи маълумотларига кўра, уй-жойи таъмирга муҳтож ва ўта оғир шароитда яшаётган 2700 дан зиёд фуқаронинг турар жойлари жорий ва капитал таъмирлаб берилди.

Маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида айни пайтда 571 та кўчада бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Уларга асфальт, шағал, бетонлар ётқизилиб, пиёдалар йўлаги барпо этилди, ёритиш мосламалари ўрнатилди.

174 километр узунликдаги янги электр тармоғи тортилиб, трансформаторлар ўрнатилди. 4 652 та симёғоч устун бетонлисига алмаштирилди ва янги қўшимча темир-бетон устунлар ўрнатилди.

Қиш мавсумига қадар газ таъминотида муаммолар бўлмаслиги учун 112 та тақсимлаш пункти таъмирланиб, 4 километр узунликдаги янги тармоғи тортилди ва таъмирга муҳтожлари созланди. Аҳолига 11 мингдан зиёд суюлтирилган газ баллонлар етказиб берилди. Мурожаатларга асосан 2,2 мингдан зиёд хонадонга кўмирлар етказиб берилди.

Аҳоли учун аввало ичимлик суви билан боғлиқ имкониятларнинг яратилиши муҳим бўлади. Шу мақсадда ҳудудларда янги тармоқлар тортилиб, 11 километри таъмирланди. Шу билан бирга янги ичимлик суви иншооти ўрнатилди.

Бундан ташқари, 20 та кўп қаватли уйнинг том қисми, 41 тасининг кириш йўлаклари таъмирга муҳтож экани аниқланиб, таъмирлаш вазифалари бажарилди.

Юқорида айтганимиздек, инсон қадрини юксалтириш аҳолига ижтимоий ёрдамлар кўрсатиш ва муаммолари ҳал этилишида кўмаклашиш билан амалга оширилади. Бугунги кунда бу ҳам Республика ишчи гуруҳи эътиборидаги масаладир. 
Олиб борилган ўрганишлар натижасида маҳаллаларда 4 мингдан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланди, 277 нафар фуқаронинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишига кўмаклашилди.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги фуқароларга 2 миллиард сўмдан зиёд ёрдамлар кўрсатилди. 
Биламизки, ногиронлиги бўлган фуқаролар кўп ҳолларда муҳим воситасиз ҳаракатлана олмай қийналишади. Уларга шароит яратиш учун ногиронлик аравачалари, протез-ортопедия воситалари, 5 789 нафарига бепул дори-дармон воситалари, 145 нафарига тикув машинаси ва асбоб-ускуналар, меҳнат қуроллари олиб берилди.

Обод маҳалла шароити инсонларни соғлом яшашига ҳам имкон ҳисобланади. Бунёдкорлик жараёнида аҳоли соғлиғини яхшилаш мақсадида ҳам ишлар олиб борилди. Хусусан, 105 мингга яқин шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, натижасига кўра уларнинг 785 нафарига даволаниш учун ордер берилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган бу каби эзгу ишлар бардавом бўлмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар