Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Қоракўлда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси

Қоракўл тумани марказидаги амфитеатр атрофида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида кузги кўчат экиш ишлари бошлаб юборилди.

Тадбирда туман ҳокими Хуршид Тоҳиров сўзга чиқди.  

Азалдан кўчат экиб, боғ яратиш  халқимизга хос эзгу амал экани, шу боис мазкур хайрли ишларда нуроний отахону онахонлар бош-қош бўлиб, ёшларни бунёдкорлик тадбирларида фаоллик кўрсатишга ундаши таъкидланди.  

Сўзга чиққан нуроний отахонлар ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси туман маркази ва қишлоқларимизнинг яшилликка бурканишига катта ҳисса қўшишини  уқтирди.  

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан эзгу ниятлар билан 2000 тупдан зиёд шумтол, заранг, қайрағоч, садақайрағоч, япон сафораси, катальпа ва арча кўчатлари агротехник қоидаларга амал қилиниб, сув ва маҳаллий ўғит солинган ҳолда ўтқазилди.  

Маълумот учун: белгиланган режага асосан туманда 2023 йил куз мавсумида 606,7 минг дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш назарда тутилган. Ушбу тадбирларни мувофиқлаштириш учун туман ҳокимлигида алоҳида штаб ташкил қилинган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови тўхтатилганлигиВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Шартнома шартлари бажарилмаганлигиВеб-сайт3 Апрель 202424 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар