2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мақсадли қадамлар: ҳудудлардаги мурожаатларга қандай ечим топиляпти?

Инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш унда жамиятдан розилик туйғусини шакллантиради ва шу аснода ҳаётий интилишларига йўл очади.

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг жойларда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллари давом этмоқда.

Навбатдаги манзил Фарғона вилояти бўлди. Сайёр қабуллар Фарғона вилоятининг Марғилон, Фарғона, Қўқон шаҳарлари ва Қўштепа, Бағдод туманларида ўтказилди.

Уч кун давомида аҳоли мурожаатлари Президенти Администрацияси, вилоят суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия ва божхона бошқарма раҳбарлари томонидан тингланди.

Ўтказилган қабуллар давомида келиб тушган жами 683 та масалаларнинг 44,3% жойида ижобий ҳал қилинган бўлса, 13% мурожаатга тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ечим топилди, қолган 42,6% ўрганиш ва ҳал этиш топиш учун вақт талаб қилганлиги сабабали назоратга олинди.

Хусусан, ўтказилган сайёр судлар натижасида судлар томонидан  пробация хизматида рўйхатда турган  шахслар қилмишидан пушаймонлиги, жамоатчилик томонидан берилган ижобий хулосалар асосида 34 нафар маҳкум муддатидан аввал шартли равишда озод этилди, 2 нафар фуқарога озодликни чеклаш жазоси енгилроқ жазо туриги алмаштирилди.

Бағдод туманида фаолият кўрсатувчи “Фарғона Спининг” тикув–трикотаж корхонаси солиқ ҳисоботларига оид белгиланган мажбурий ажратмаларидан норози бўлиб мурожаат қилди. Корхонанинг масаласи ҳам жойида кўриб чиқилиб, унга нисбатан ортиқча кўлланилган 300 млн сўм миқдоридаги маблағларнинг қайтарилишига эришилди.

Вилоят прокуратураси мутасаддилари томонидан 30 нафар шахсни алимент ундириш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

 Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, турли ҳил ижтимоий-иқтисодий ва бошқа сабаблар туфайли ажрашиш жари ёқасига келиб қолган 6 та ёш оила мутасаддилар аралашуви билан яраштирилди.

Бундан ташқари, қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатига асосан материалларни тергов органларига топшириш, фуқаролиги бўлмаган шахсларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, фуқаролик паспорти ва ҳорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш каби қатор масалалар ҳам кўриб чиқилиб, ўз ижобий ечимига эга бўлди.

 Сайёр қабуллар давомида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича ҳам қатор мурожаатлар келиб тушди. Натижада 5 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 16 нафар фуқарога моддий ёрдам берилди, 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларга тикув машиналари берилди, 4 нафар ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Қабуллар билан бир қаторда Республика ишчи гуруҳи вакиллари Фарғона вилоятида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури ижроси жараёнини ҳам ўрганди. Президент маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ Риштон тумани “Пандигон” МФЙдаги ишлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, ўрганишлар жараёнида маҳалладаги “Янги ҳаёт” кўчасида яшовчи 85 ёшли Энахон Қамбарованинг хонадонида бўлиб, хонадон соҳиби билан суҳбатлашилди. Оиланинг турмуш шароити ўрганилиб, давлатимиз раҳбари номидан керакли моддий ёрдам кўрсатилди ҳамда кунлик рўзғори учун эна бола соғин сигир совға қилинди.Э.Қамбарова инсон учун яратилиб берилаётган бундай шароитлар учун Республика Президенти ва ҳукуматига чексиз маҳалла номидан миннатдорчилигини билдирди.      

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар