2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабуллар натижасида 50 зиёд маҳкум озод қилинди

Андижон вилоятида давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ва Халқ қабулхоналари масъуллари бошчилигида Андижон, Бўстон, Хўжаобод туманлари ҳамда Андижон шаҳрида вилоят аҳолиси учун cуд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар ташкил этилди.

Тадбирда вилоят суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия ва божхона бошқарма раҳбарлари аҳоли мурожжатини тинглаб, масъуллар томонидан уларга ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

Мисол учун, вилоят суд вакиллари ташкил этган сайёр суд мажлисларида 51 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди, 18 нафар шахсни алимент ундириш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди, 4 нафар фуқарони ўзига оид жиноят иши бўйича тараф билан ярашиб олганлиги сабабли иш юритишдан тугатишни сўраш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилди.

Вилоят прокуратураси вакилларига қабуллар жараёнида жами 110 нафар фуқаролар турли мазмунда мурожаат этиб, кўтарилган масалаларнинг 56 таси жойида ижобий ҳал қилинди, 53 нафар фуқаронинг мурожаати ижро учун назоратга олинди.

Мисол учун, Андижон вилоят прокуратураси томонидан фуқаро Н.Саттарованинг алимент пулларини ундиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати натижасида масъуллар аралашуви билан 4, 8 млн сўм қарздорлик тўлиқ ундирилди. Ёки қўрғонтепалик Д.Абдурахмонованинг ўхшаш масалада қилган мурожаати натижасида 30 млн сўм қарздорлик ундириди.

 Ички ишлар бошқармаси вакиллари томонидан қабул жараёнида 117 та мурожаат кўриб чиқилди. Жумладан, 26 та суриштирув ва тергов масалаларида, 36 та Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик паспорти ва хорижга чиқиш ҳужжатларини расмийлаштириш, 5 та мол-мулк, 34 та жазони ижро этиш билан боғлиқ мурожаатлардир. Уларнинг 88 таси жойида жойида ижобий ҳал этилди, 29 таси кўриб чиқиш учун назоратга олинди.

Анижон вилоят Адлия бошқармаси томонидан жами 43 та фуқаро қабул қилинди. Шундан, 33 таси жойида қаноатлантирилди. Мисол учун, фукаро С.Мамиржонова онасидан қолган меросни расмийлаштириш масаласида мурожаат қилган бўлса, Г.Ахролова анча йилдан буён 2016 йилда Тошкент шахрида туғилган қиз фарзандига туғилганлик гувохномаси ололмаётганлиги бўйича мурожаат қилди. Уларнинг масаласи ўша ернинг ўзида ҳал этиб берилди.

Вилоят Солиқ бошқармаси вакиллари жами 81 нафар фуқароларнинг мурожаатини қабул қилган бўлиб, уларнинг 59 таси жойида ҳал қилинди. Қабулда фуқаролар солиқ соҳасидаги маслаҳат олиш, имтиёзларидан фойдаланиш, мол-мулк ва ер солиқлари кўп ҳисобланганлиги, ортиқча тўланган маблағларни қайтариб бериш, солиқ хисоботларини қабул қилиш каби масалаларда мурожаат қилди.

Натижада, сайёр қабуллар давомида жами 464 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 60% жойида ижобий ҳал этилди, 25% эса муддат талаб қилгани сабабли ижро учун назоратга олинди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Таълим кредитиИшонч телефони8 Май 202423 Май 2024Хоразм вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар)Ишонч телефони9 Апрель 202419 Апрель 2024Андижон вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар