2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Мутасаддилар ва аҳоли ёндашуви: сайёр қабуллар натижаси қандай бўлмоқда?

Жамиятдаги турли масала ва муаммоларга икки томон – мутасаддилар ва ҳудуд аҳолисининг бирдек ёндашуви яхши самара бермоқда. Яъни ҳар қандай масалани айтишга бир қадам ташлаган фуқаро томон масъул мутасаддилар ҳам унинг муаммосини ҳал этиш учун ўз қадамини қўймоқда.

Хусусан, Наманган мисолида оладиган бўлсак, давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари масъуллари бошчилигида Наманган шаҳри, Учқўрғон, Косонсой ва Чуст туманларида вилоят аҳолиси учун cуд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабуллар ташкил этилди.

Тадбирда вилоят суд, прокуратура, ички ишлар, солиқ, адлия ва божхона бошқарма раҳбарлари томонидан аҳоли масалалари тингланиб, уларга ечим топиш, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилди. Маълумотларга кўра, келиб тушган мурожаатлар натижасида 24 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинган, 16 нафар маҳкумнинг жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари тайёрланиб, тегишлилиги бўйича судларга тақдимнома киритилган.

Сайёр суд қарори билан 3 нафар шахс ишга тикланиб, иш ҳақи ундириш юзасидан даъво аризалари қаноатлантирилган ва 33 млн. сўм ундирилаб, 100 млн. сўм моддий зарар тўлиқ қоплаб берилган.    

Асоссиз бўшатилган ўқитувчи...

Мисол учун, К.Эргашев Поп туманидаги 37-сонли мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Ўқитувчи ўз лавозимидан асоссиз равишда бўшатилганлигини маълум қилган. Мурожаатчи шу куннинг ўзида эски иш жойига қайтадан тикланди. Бундан ташқари, 13 нафар шахснинг алимент ундириш юзасидан қилган мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

 Ички ишлар вазирлиги бошқармаси масъуллари томонидан 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш юзасидан қилган мурожаати қайта ўрганиб чиқишлик учун Наманган вилояти Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига топширилган.

Шу билан бирга, фуқароларга зарурат туфайли хорижга чиқиш паспортлари муддатидан аввал тайёрлаб берилиши ёки янги биометрик паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳномалар олиб берилиши таъминланди.

Ортиқча тўланган маблағ...

Уйчилик И.Ҳайдаров Россия Федерациясида дунёга келган фарзандига туғилганлик гувоҳномасини ололмаётганини маълум қилган. Унинг мурожаати масъуллар томонидан кўриб чиқилиб, шу куннинг ўзида гувоҳнома расмийлаштириб берилди.

Солиқ қўмитаси вакилларига “Мафтуна Зиёнатхон” МЧЖ ҳисобчиси Д.Ваҳобова корхона қўшилган қиймат солиғидан тўланган ортиқча 200 миллион сўм тўловни қайтариш бўйича мурожаат қилган. Фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилиб, ортиқча тўланган маблағлар қайтарилиши таъминланди.

Аҳоли мурожаатлар асосида эса жойларда 3 километр ички кўчага шағал ётқизилди ва янги трансформатор ўрнатилди. Уч кун давом этган қабулларда жами 505 нафар фуқаронинг 509 та масаласи кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг 208 таси, яъни 40 фоизи жойида ҳал этилган бўлса, 97 нафар мурожаатчига ҳуқуқий маслаҳат берилди, 204 та мурожаатни қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этилганлиги сабабли кўриб чиқилиши назоратга олинган.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар