Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Долзарб муаммолар мавсум олдидан ҳал этилаётгани аҳолини мамнун қилмоқда

Жамиятда инсонни нима энг кўп мамнун қилади?! Оилавий хотиржамлик ва фаровон ҳудудда умргузаронлик! Айтиш жоизки, юртимизнинг энг чекка ҳудудларида жойлашган аҳоли манзилларида табиий газ, электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти каби масалаларда узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар мавжуд эди.

Бугун эса аҳоли турмуш шароити сифатини ошириш мақсадида жойларда “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида мамлакатимиздаги 56 маҳаллада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи вакилларининг уйма-уй юриб, ўрганишлари натижасида аниқланган ва ҳозирги кунда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммолар ҳал этилмоқда.

Жумладан, Жиззах вилояти йўл-коммуникация тармоқлари инфратузилмаси ҳолатини яхшилаш мақсадида ички йўлларга қилинаётган асфальт ва цемент-бетон қопламалари ҳамда кўприклар таъмири ҳудуд аҳолисини мамнун қилди.

Қиш мавсуми олдидан эса 1 865 та аҳоли хонадонидаги газ анжомларига техник хизматлар кўрсатилиб, эҳтиёж асосида қўшимча суюлтирилган газ етказиб берилди. Ҳудуддаги газ қувурлари тартибга келтирилиб, 9 дона газ тақсимлаш қурилмаси техник тафтишдан ўтказилди. Эскирган ёғоч устунлар ўрнига темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, трансформатор янгиланди. Бу эса электр таъминотидаги ноқулайликларни бартараф этади.

Шунингдек, Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманидаги сув насос ускуналари таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилди. 2,3 километр ичимлик суви тармоқлари тортилди.

Ёғингарчилик мавсумида аҳоли уйларида энг кўп муаммо том қисмлари носозлигидан келиб чиқиши кузатилган. Бундай муаммолар юзага келмаслиги учун эса, албатта, мавсум олди ҳаракат қилиш муҳим. Пахтакор, Зомин туманлари, Жиззах шаҳрида кўп қаватли уйларнинг том қисмларини мукаммал таъмирлаш, ертўла қисмидаги муҳандислик- коммуникацияларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш осон кечмайди. Бунинг учун лаёқатли фуқароларни ҳам фаолиятда қўллаб, йўл-йўриқлар кўрсатиш, режали ҳаракатга ундаш лозим. Шу маънода тижорат банклари томонидан мазкур ҳудуддаги 1 328 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 38 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Албатта, ҳар бир ҳудуднинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалари бор. Уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан вилоятнинг Пахтакор, Бахмал, Зафаробод ва Шароф Рашидов туманларидан 43 та кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва болалар нафақаси тайинланди.

“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” маблағлари ҳисобидан эса вилоятнинг Зомин, Шароф Рашидов ва Зарбдор туманларидан 21 нафар фуқарога  субсидия маблағлари эвазига фаолият бошлаш учун тикув машиналари, автомобилларга хизмат кўрсатишга зарур бўладиган карчер ускунаси, график дизайнерлик учун Notebook ҳамда деҳқончилик фаолияти учун мотокультиваторлар топширилди. Бу Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилди.

Республика ишчи гуруҳининг эзгу мақсадли фаолияти жойларда давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар