2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Самарқандда обод маҳаллалар кўпаймоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан республикамизнинг барча вилоятларида “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай манзиллардан бири Самарқанд вилоятидир. Дастурга вилоятнинг 4 та маҳалласи – Каттақўрғон туманидаги “Чўянчи”, Оқдарёдаги “Янгиқўрғон”, Пастдарғомдаги “Олти қаҳрамон” ва Иштихондаги “Чағатой” маҳаллалари киритилган.

Бугунги кунда танлаб олинган маҳаллаларда 18 679 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Ушбу манзилларда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича “хонадонбай” хатлов ўтказилиб, ҳудудлар кесимида “Йўл хариталари” ишлаб чиқилди ва ишлар бошлаб юборилди.

Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида танлаб олинган ҳудудларда жами 44 та кўча ободонлаштирилди.

Хусусан, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 362 дона эски симёғочлар янги темир-бетон устунларга алмаштирилди, 19 та ТП пунктлари капитал таьмирланди ва 5 та янги ТП ўрнатилди, 1,6 км узунликдаги СИП кабеллар тортилди.

Маҳаллалардаги ички йўлларнинг жами 8,2 км қисмига асфальт ётқизилди ва 39,9 км узунликдаги қисми шағаллаштирилди. Ҳудудлардан ўтувчи жами 4,7 км узунликдаги ариқ ва зовурлар тозаланди.

Газ таъминотини яхшилаш мақсадида жами 45 та ГТП капитал таъмирланди ва 27,0 км газ қувурлари жорий таъмирланди. Шунингдек, 9 та иситиш қозонлари қайта реконструкция қилинди.

Ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларига жами 65,3 тонна ва аҳоли хонадонларига 4,0 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.

Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича 3,7 км узунликдаги сув қувурлари тортилди, шу жумладан 4 дона сув иншооти ўрнатилди.

Маҳаллалардаги мавжуд 13 та қабристон тўлиқ тозаланди, мавжуд дарахтларга шакл берилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳалла биноси ва ижтимоий объектлардаги камчиликларни бартараф этиш йўналишида маҳалла бешлиги учун янги хизмат биносини қуриш ишлари бошланди. Ҳудудлардаги 2 та умумтаълим мактабида капитал таъмирлаш ишлари якунланди.

Аҳоли соғлиғини яхшилаш мақсадида 9 мингга яқин фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди шунингек, 560 та фуқарога бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди. Жами 65 нафар фуқаро вилоят ва туман соғлиқни сақлаш муассасаларида соғлиғи тикланди.

Ишлар давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар