2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Жиззахнинг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи фаолиятининг яна бир муҳим йўналиши жойларда маҳалла инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ва аниқланган камчиликларни жойида бартараф этишдир.

Шундан келиб чиққан ҳолда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида бўлиб, ҳақиқий ҳолатни ўрганмоқда.

Ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан вилоят ва туман (шаҳар) штаблари ҳамда тегишли ишчи гуруҳлар ташкил этилган.

Ҳар бир коммунал соҳа йўналишлари бўйича авария-таъмирлаш гуруҳлари ташкил этилиб, ушбу гуруҳларда мутахассис ходимлар, махсус автомашина ва механизмлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, асбоб-анжомлар ва тегишли моддий-техника базаси билан таъминланди.

Қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва фаолият юритиши учун (72) 222-28-20 ишонч телефонлари тўлақонли йўлга қўйилиб, аҳоли мурожаат ва аризаларни қабул қилиш учун зарур шароитлар яратилди. Аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлашдаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Вилоятда бошқарув ташкилотларининг ўз маблағлари ва бюджет маблағлари ҳисобидан 164 та кўп қаватли уй-жойларни мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги 131 та кўп қаватли уйларда мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Хусусан, 133 та уйнинг 64,6 минг кв.м том қисми, 113 та кириш йўлаклари, 298 дона электр тақсимловчи шитлар, 29 та уйнинг ертўла қисмидаги муҳандислик коммуникация тармоқлари, фасад қисмлари мукаммал ва жорий таъмирлаш ҳамда энерготежамкор лампаларни ўрнатиш бўйича ишлари олиб борилмоқда.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига кўмир маҳсулотини етказиб бериш бўйича 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми давомида жами 62,286,6 минг тонна кўмир ёқилғиси етказиб берилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда шундан вилоят бўйича 50,933,6 минг тонна кўмир етказиб берилди, яъни режага нисбатан бажарилиши 82%ни ташкил қилади. Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

Ундан ташқари, қиш мавсумига тайёрланиш тадбирлари доирасида вилоят бўйича жами 27,9 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва цемент-бетон қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди. Аҳолига қўшимча 132 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Шунингдек, ҳудудда газ таъминотини яхшилаш мақсадида 1 383 та аҳоли хонадонларидаги 3 002 та газ анжомларига техник хизмат кўрсатилди, 1,4 км газ қувурлари тартибга келтирилиб, бўёқланди, 8 дона газ тақсимлаш қурилмалари техник тафтишдан ўтказилди ва бўёқланди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 78 дона темир-бетон таянчлар ва 1 дона трансформатор ўрнатиш ҳамда 2,65 км электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Ичимлик сувини яхшилаш борасида 1 150 метр ичимлик суви тармоғи тортилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этади.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар