Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
“Янги ҳаёт” обод масканга айланмоқда

Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Янги ҳаёт маҳалласи кун сайин чирой очиб бормоқда. Маҳалладаги ижтимоий-маънавий муҳит, хонадонлар ва кўчаларнинг ҳолати, коммунал соҳадаги долзарб масалалар ҳамда ҳудудда жойлашган ижтимоий объектлардаги муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Вилоят раҳбарлари  Республика ишчи гуруҳи аъзолари билан биргаликда Янги ҳаёт маҳалласида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди. Мавжуд 634 та хонадоннинг барчаси ичимлик суви билан таъминлангани, Ақчоб қишлоғидаги 124 та хонадонга эса 3,7 км ичимлик суви тармоғи тортилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, 6 км йўлни асфальтлаштириш, 2 км пиёдалар йўлагини барпо этиш ишлари режалаштирилгани таъкидланди.  

Ишчи гуруҳи томонидан маҳаллада мавжуд 14 та трансформаторнинг 5 тасини таъмирлаш, 56 та симёғочни темир-бетон устунларга алмаштириш, 1,8 км электр тармоғини тортиш, 50 дона ёритиш чироқларини ўрнатиш эҳтиёжи борлиги аниқланди. Маҳалланинг барча хонадонлари суюлтирилган газ баллонлари билан ўз вақтида таъминланади. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига аҳолига газ баллонлари ва иситиш тизимидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириш вазифаси юклатилди.  

Шу билан бирга 78 нафар ишсиз фуқарони иш билан таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, маҳаллада “Меҳнат ярмаркалари”ни ташкил этиш масалалари бўйича туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимида тегишли режа ишлаб чиқилмоқда. “Темир дафтар”да қайд этилган 1 та оила, “Аёллар дафтари”даги 147 нафар хотин-қиз, “Ёшлар дафтари”даги 36 нафар ёшни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи ҳамда вилоят ва туман мутасаддилари томонидан хатлов натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ҳамда аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Сирдарё вилояти ҳокими А.Маҳмудалиев иштирокида Янги ҳаёт маҳалласида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, хатлов якунлари бўйича аниқланган муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш чоралари муҳокама этилди. Вилоят ҳокими барча аниқланган муаммоларни ҳамда маҳалланинг “йўл харитасида” белгиланган бандларнинг мутасаддилар томонидан ўз вақтида сифатли бажарилиши устидан назоратни кучайтириш чораларини белгилади.    

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар