
Маҳалла аҳолисини жиноятчилик ҳақида хабардор қилиш, ҳуқуқий тарбияни йўлга қўйишнинг самарали механизмларини яратиш бўйича Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Жиззах вилоятида бўлди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах шаҳри ҳамда Жиззах вилоятининг барча туманларидаги жиноятчилик сони ошган маҳаллаларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказди. Мулоқотларда туман ҳокими, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилар, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторлари ҳамда ёшлар қатнашди.
Ишчи гуруҳ аъзолари “қизил” ҳудудга кирган ҳар бир маҳалладаги фуқаролар билан жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида суҳбатлашиб, аҳолининг таклифларини ҳам эшитди.
Маҳаллаларда ўтган мулоқотларда фаол бўлмаган ёшлар қаторида ўз касбининг устаси, юртимиз ва дунё миқёсида чемпион бўлган спортчилар борлиги маълум бўлди. Бирор фойдали касб билан банд бўлмаган ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, спортчиларга бириктириш, спорт тўгаракларига жалб этиш масалалари ҳам белгилаб олинди.
Ишчи гуруҳнинг ҳудудлардаги мулоқотларида жиноятчиликка олиб борадиган ҳеч бир масала ва жиноят содир этиши мумкин бўлган ҳар бир шахс эътибордан четда қолмади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |