2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Чекка қишлоқнинг замонавий қиёфаси

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғинида ҳам “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” дастурлари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур овул фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев иштирок этиб, йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрам билан қутлади ва овул фуқаролар йиғини аҳолисининг турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди.  

Таъкидланганидек, бугунги кунда овул фуқаролар йиғинига олиб келувчи 1,4 километр йўлга асфальт ётқизилди, 35 кўчага 20 километр ичимлик суви тармоғи тортилиши бошланди, ҳомийлик ҳисобидан 1 та хонадонга артезиан қудуқ қазиб берилди. Ҳудудга 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 80 та яроқсиз таянч олиб ташланди, 179 дона газ баллон тарқатилди. Овулдаги 9-сонли болалар боғчаси 4,5 миллиард сўм эвазига капитал таъмирланмоқда, маданият маркази биноси қурилди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган 13 та хонадонни таъмирлаш ишлари якунланди. Шунингдек, 108 та хонадон оқланди, 45 та хонадоннинг томорқаси тартибга келтирилди, 11 та хонадоннинг том қисми таъмирланди. Оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида 15 нафар фуқарога тикувчилик, хизмат кўрсатиш ва бошқа йўналишларда 143 миллион сўмлик субсидия, 24 нафари касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди, 35 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинди. 22 нафар хотин-қиз тикувчилик ўқув курсида ўқитилмоқда. 8 нафар фуқарога 180 миллион сўмлик кредит ажратиб берилди.  

Тадбир давомида “Обод маҳалла” танлови ғолиблари тақдирланиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган бир гуруҳ ёшлар субсидия асосида меҳнат қуроллари топширилди. Байрам тадбири санъат усталарининг концерт дастури билан давом этди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар