Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Адлия вазири ургутлик тадбиркорлар ва ёшлар билан мулоқот қилди

Адлия вазири Акбар Тошқулов Самарқанд вилоятида бўлиб, Ургутда эркин иқтисодий зонада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан суҳбатлашди.

Мазкур ҳудудда “Urgut mikro metal”, “Sam elektro servis”, “Ideal electrolux” ва “Yec gilam” ва бошқа корхоналар фаолият юритмоқда. Улар маиший техника воситалари, енгил саноат ва чарм -пойабзал маҳсулотлари, гиламлар, турли гигиена воситалари ва бошқа турдаги товарлар ишлаб чиқармоқда.

Маълумот учун: ушбу йирик иқтисодий зона жойлашган ҳудуд бир пайтлар катта дашт бўлган. Бугун эса бу ер ишлаб чиқариш шаҳарчасига айланди. Мазкур зонада қиймати 887,7 миллион АҚШ долларилик 148 лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу ердаги саноат корхоналарида  5 минг нафардан ортиқ киши иш билан банд.  

Корхона масъуллари, тадбиркорлар А.Тошқулов билан очиқ мулоқотда маҳсулотларни ички бозорга олиб чиқиш, экспортга йўналтиришда  солиқ, божхона соҳаси билан боғлиқ муаммолар борлигини маълум қилди. Шу йўналишда қонунчиликка қўшимчалар киритиш таклифи  билдирилди.  

Ёшлар билан учрашувда аксарият ёшлар вазир билан инглиз тилида ҳам мулоқот қилди. Улардан бири Аббос Нормуродов эса IT - соҳасига қизиқиши, лекин таълим олишга қийналаётганини маълум қилди. А.Тошқулов унга адлия кўмагида ўзи қизиққан соҳасининг чинакам устаси бўлиш учун ёрдам берилишини билдирди.  

“Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Амир Равшановнинг қўлида яхши ҳунари бор. Агар унга кўмаклашилса, у кўпнинг оғирини енгил қилиб, эвазига яхши даромад топиши ҳам мумкин. Шу боис унга металл буюмларни пайвандловчи аппарат топширилди.  

Адлия вазири ёшлар билан мулоқотда яқинда маҳалла фуқаролар йиғинлари биноларида ҳам давлат хизматларини кўрсатиш йўлга қўйилиши режалаштирилаётгани, бу соҳада ўқиб, тажриба орттирган ёшлар шу хизматни маҳалла фуқароларига кўрсатиш баробарида, тадбиркор сифатида ўз бизнесини бошлаши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.    

Вазир туман адлия бўлими, давлат хизматлари марказида фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитлар кўлами, йўлга қўйилган имкониятлар билан ҳам яқиндан танишди. Соҳани янада ривожлантириш, бунда хизматлардан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар учун қулайликлар яратиш борасида тизим ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг таклифлари ўрганилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар