2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхонаси: мурожаатларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот, жойлардаги муаммоларни ўрганиш ва ижобий ҳал этиш бўйича ўзига хос тизим яратилди.

Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхонаси фаолиятининг йўлга қўйилганлиги жуда кўп муаммоларни ҳал этишга, одамларнинг давлатдан розилигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Бу борада жойлардаги Халқ қабулхоналари фаолиятини алоҳида эътироф этиш ўринли. Хусусан, Избоскан тумани Халқ қабулхонаси томонидан ҳам аҳолини қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ҳал этиш, уларнинг ариза, шикоят ва мурожаатларида кўтарилган масалаларга ижобий ечим топиш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.  

– Жорий йилнинг ўтган даврида туман Халқ қабулхонаси томонидан 850 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди, – дейди Избоскан тумани Халқ қабулхонаси раҳбари Ойбек Мелибоев. – Мурожаатларнинг 820 таси қаноатлантирилди. Умуман, мурожаатлар асосидаги масалаларни тўлиқ, ўз вақтида ва қонуний ўрганиш натижасида муаммоларни ижобий ҳал этиш даражаси йил сайин ортмоқда.  

Хусусан, ушбу кўрсаткич 2021 йилда 55,6 фоиз, 2022 йилда 59,1 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 80,1 фоизга етказилди.  

Дарҳақиқат, ҳал этилган ҳар бир мурожаат ортида нафақат бир инсон, балки кўплаб инсонлар, оилалар тақдиридаги, ҳаётидаги ўзгаришлар мужассам.  

Халқ қабулхонасига тумандаги “Ўрта қишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳусанбой Орифжонов мурожаат қилиб, Тентаксой дарёси устидаги Избоскан ва Пахтаобод туманларини боғлаб турувчи, бир неча ўн йиллар аввал қурилган кўприк сел оқибатида бузилиб кетганлиги, узоқ йиллар давомида турли даражадаги раҳбарларга мурожаат қилинганлигига қарамай қайта қурилмаётганлигини айтиб, мазкур кўприкни янгитдан қуриш масаласида ёрдам кўрсатилишини сўради.  

Ушбу мурожаат Избоскан тумани Халқ қабулхонаси томонидан рўйхатдан ўтказилиб, муаммони ҳал этиш бўйича вилоят ҳокимлигига, ваколатли ташкилотларга хатлар юборилиб, ижроси назоратга олинди.  

Вилоят ҳокими ташаббуси билан тегишли идоралар томонидан ушбу масала ижобий ҳал этилди. Яъни Тентаксой дарёси устига узунлиги 73 метр, эни 10 метр бўлган, қиймати 6 миллиард 734 миллион сўмга тенг кўприк барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.  

Шунингдек, Чўртонлиқ маҳалласи, Иттифоқ кўчасида яшовчи Турсунбой Қўчқоров ўн йил давомида маҳалла ёшлари учун мактаб қуриб бериш ҳақидаги турли идораларга қилган мурожаати ижобий ҳал этилмаётганлигини айтиб,  туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилган. Халқ қабулхонаси кўмаги билан маҳаллада умумий қиймати 3 миллиард 700 миллион сўмга тенг 210 ўринли янги мактаб биноси қад ростлади.  

– Маҳалладаги бўш турган жойда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш маскани ташкил этиб, тадбиркорлик фаолиятини юритар эдим, – дейди тумандаги Шинам маҳалласида яшовчи Ҳасанбой Жўраев. – Фаолиятимизни кенгайтириш, янги ускуналар сотиб олиш учун банкдан кредит олишда турли тўсиқларга дуч келдик, кредит ололмадик. Шундан сўнг ушбу масалада ёрдам сўраб, туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилдик. Шукрки, қабулхона мутахассислари кўмагида менга кредит ажратилди.  

Халқ қабулхонаси томонидан тадбиркорнинг ушбу мурожаати тегишли тартибда рўйхатга олиниб, унга банкдан 354 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Натижада тадбиркор 11 янги иш ўрни яратди, хизмат кўрсатиш сифати эса тубдан яхшиланди.  

Туман Халқ қабулхонаси фаолияти билан боғлиқ юқоридаги каби мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Бундан ташқари, Халқ қабулхонаси ходимлари томонидан сайёр қабуллар ўтказиш, уйма-уй юриш орқали ҳам одамларни қийнаётган кўплаб муаммолар ўз ечимини топди.  

Масалан, Халқ қабулхонаси ташаббуси билан туманнинг чекка ҳудудларидан бири ҳисобланган Тараққиёт маҳалласида турли ташкилотлар, банклар раҳбарлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда маҳалла аҳолисини қарийб 50 йилдан буён қийнаб келаётган тоза ичимлик суви муаммоси ҳал этилди. Маҳаллага тоза ичимлик суви келтирилди.  

Бир сўз билан айтганда, Халқ қабулхонаси институти халқ билан мулоқотнинг ўзига хос, ноёб тизими сифатида жамиятдаги муаммоларни бартараф этишга, одамларнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашга  яқиндан ёрдам бермоқда.  

Халқ қабулхоналарига қилинган мурожаатлар таҳлилидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мурожаатлар ортидан аҳолини қийнаётган муаммоларнинг аксарияти ижобий ҳал этилди.  Натижада қатор масалалар бўйича мурожаатлар деярли барҳам топди, ўнлаб масалалар бўйича мурожаатлар сони кескин камайди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар