Shavkat Mirziyoyev
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр учрашув самарали бўлди

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов Бухоро вилояти Вобкент туманида сайёр учрашув ўтказди. Унда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари, ёшлар, спортчилар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, “Поноб” ва “Ҳажувон” маҳаллалари аҳолиси иштирок этди.

Тадбирда жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган ишлар таҳлил этилди. Жиноятчиликнинг олдини олишда ёшларнинг ўрни ҳақида тўхталиб ўтилди. Ўсмирлар билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини ошириш кераклиги таъкидланди. Ёшларни маърифатга чорлаш, улар орасида жиноятчиликни камайтиришда талабалар тенгдошларига ўрнак бўлиши ва ўзлари ҳам ҳар қадамда сергак туриши, ватан равнақи йўлида ўзини дахлдор ҳис қилиши кераклиги қайд этилди. Юртимизда ёшларнинг билим олишлари учун яратилган муносиб шароитлар, шунга яраша эртамиз эгалари доимо олдинга интилиши, билимга чанқоқлик, меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантиришлари лозимлиги, китобга меҳр қўйишлари, ўз билим ва маънавиятини ошириб боришлари, ёт ғояларга берилмаслик ҳақида тушунтиришлар берилди.  

Шунингдек, учрашув давомида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, эрта никоҳни олдини олиш ва никоҳдан ажралишларга йўл қўймаслик, ёшларнинг сиёсий ҳуқуқлари хусусидаги масалаларда мулоҳазалар ўртага ташланди.

Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимов фуқаролар билан учрашувда мамлакатимиздаги бугунги сиёсий-ижтимоий вазият, давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, суд-ҳуқуқ тизимидаги сўнгги янгилик ва ўзгаришлар ҳақида, шунингдек, мазкур сайёр учрашувни ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳақида батафсил тушунча берди. Кейинги йилларда давлат раҳбари ташаббуси билан ташкил этилаётган сайёр қабуллар ва учрашувларнинг самарали бўлаётганлиги, одамларнинг муаммолари ўз вақтида ечим топаётганлиги таъкидланди.  

Йиғилганларни сайёр учрашувларда фаол бўлишга чақирди. Шунингдек, аҳолининг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича саволларига ҳам батафсил жавоб берилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалаларВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалаларВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлариВеб-сайт9 Март 202427 Март 2024Жиззах вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишИшонч телефони11 Март 202422 Июнь 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар