
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Нурафшон шаҳрида хорижда яшаб, меҳнат қилаётган мигрантлар билан онлайн мулоқот ўтказмоқда. Бундан кўзланган мақсад хорижда меҳнат қилаётган фуқароларни юртга қайтариш ва уларни муносиб даромад билан таъминлаш.
Мулоқотда шаҳар, туманлар ҳокимлари, корхона, ташкилот ва бошқарма бошлиқлари, онлайн тарзда хориж давлатларидаги элчихоналар вакиллари ва мигрантлар иштирок этмоқда. Мазкур ташаббус Президентимизнинг жорий йил 2 август куни Тошкент вилоятига ташрифи давомида ташкил этилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилмоқда.
Зойир Мирзаев мигрантларга мурожаат этиб, ҳудудда мавжуд иш ўринлари, қандай имкониятлар яратилиши ҳақида ахборот берди. Ҳозир чет элда 140 минг нафарга яқин Тошкент вилояти фуқаролари, жумладан, 75 минг нафардан зиёди эркаклар, 63 минг нафари аёллар ва 30 ёшгача бўлган 20 мингдан ортиқ ёшлар ишламоқда. Ҳозир барча ҳудудларда бу жараёнларни мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди. Улар чет элдаги аҳоли билан алоқага чиқиб, уларнинг мавжуд муаммоларини ўрганмоқда.
Ҳозирда вилоят бўйича 7 мингдан ортиқ саноат корхоналари, 38 мингдан зиёд кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Улардаги мавжуд вакант иш ўринлари сони 302 мингдан зиёд. Мулоқотда шаҳар ва туманлар ҳокимлари мигрантларга меҳнат бозоридаги талаб ва имкониятлар ҳақида ахборот берди. Ўз навбатида хорижда ишлаётган вилоят аҳолиси ҳам ўз таклиф ва муаммоларини айтиб ўтмоқда. Мулоқот давом этмоқда.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |