
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Мингбулоқ туманида бўлиб, Қизилқум маҳалласида «Обод кўча, обод хонадон» дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Дастур ижроси доирасида ҳудудда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган бўлиб, ҳозирга қадар 2,5 миллиард сўмлик 13,7 километр тоза ичимлик суви тармоғи тортилди, 393 хонадонга сув ҳисоблагичлар ўрнатилди. Шунингдек, 2023 йил биринчи ярмида сув иншоотлари тўла таъмирланди. Электр таъминотини яхшилаш мақсадида жойларга бетон таянч устунлар ва 1 та трансформатор ўрнатилди. 3,7 километр электр тармоқ, 1 та трансформатор мукаммал таъмирланди. Шу билан бирга, 168 та аҳоли хонадонида газ жиҳозлари жорий таъмирланди. Мослаштирилган ҳудуд бўлганлиги сабабли 1,2 километр газ тармоғи демонтаж қилинди. Жами 3 километр узунликда оптик толали алоқа тармоғи тортилиши эвазига 40 та хонадон интернет хизматига уланди.
Айни пайтда маҳалланинг 9,5 километр ички қисми тўлиқ асфальтланмоқда.
- Барча кўчалар асфальтланади, - деди вилоят раҳбари аҳоли билан мулоқот чоғида. - Маҳалла учун янги бино, спорт майдончаси, оналар ва болалар хиёбони барпо этилади. Маҳалла тамоман янги қиёфа касб этади.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид масалалар | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
| Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
| Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашга оид масалалар | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
| Мажбурий ижро бюроси ходими хатти-ҳаракатлари | Веб-сайт | 9 Март 2024 | 27 Март 2024 | Жиззах вилояти |
| Тадбиркорлик фаолияти учун дастурлар асосида имтиёзли кредитлар (иссиқхона, чорва, парранда, балиқ, қуён, асалари, тикувчилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик ва бошқалар) | Ишонч телефони | 9 Апрель 2024 | 19 Апрель 2024 | Андижон вилояти |