2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ишчи гуруҳ аниқлаган муаммолар назоратга олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги Идоралараро республика ишчи гуруҳи Бухоро вилоятида криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларини манзилли бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

Ўрганишлар жараёнида аҳоли муаммоларини ҳал этиш, бандликни таъминлаш, мурожаатларни бартараф этиш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, жамоат хавфсизлиги ва йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалаларига алоҳида  эътибор қаратилди.  

Шунингдек, Ички ишлар органларида мурожаатлар билан ишлаш аҳволи, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши, формали кийим-бош кийиб юриш тартиби, муаммоли фуқаролар бўйича профилактика инспекторлари томонидан хулоса бериш, ишсизлар ва соғлиғини йўқотган шахслар билан ҳамда низоли оилалар билан манзилли ишлаш аҳволи ўрганилди.  

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари амалга ошираётган ишлар кўздан кечирилиб, фаолиятнинг натижадорлиги таҳлил қилинди.  

Айрим мутасадди раҳбарлар фаолияти давомида хотиржамликка берилиб, бир қатор камчиликка йўл қўйганлиги аниқланди. Камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.  

Ўрганишлар давомида 52 нафар туман-шаҳар сектор раҳбарлари, 2720 маҳалла бешлигига аҳолининг муаммоларини ҳал этиш борасида янги иш услубларини ўргатиш бўйича 64 маротаба ўқув-амалий семинарлар, олийгоҳларда 1724 нафар талабалар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ёшларни диний экстремизм оқимларидан асраш бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, бозорлар ва шифохоналарда аҳолини жиноятлардан огоҳлантириш мақсадида 3 841 дан ортиқ буклетлар тарқатилди, 46 “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича муҳокамалар ўтказилди.  

Бевосита маҳаллаларга борган ҳолда аҳолининг кайфиятини кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Кам таъминланган ва ижтимоий ёрдамга муҳтож тўрт мингта оилалар ўрганилди. Улардан келиб тушган 2361 мурожаатларнинг 2309 таси ҳал этилиши таъминланди. Қолган 52 таси ижро учун сектор раҳбарларига топширилди.  

Маҳаллалардаги 42 кўп қаватли уйларнинг ертўла, том қисми ва коммуникация тизими таъмирланди. 25 электр, 6  табиий газ, 9 оқова ва 17 ичимлик суви тармоғидаги носозликлар бартараф этилди. Маҳаллалар ҳудудидан ўтган ички ариқлар ва каналларнинг 56 чақирим қирғоқлари тозаланди. 63 тонна маиший чиқиндилар олиб чиқилди.  

Шунингдек, уч чақирим йўлларга шағал, 4,7 чақиримига асфальт ётқизилди. 7,1 чақирим йўл чизиқлари қайтадан чизилган, 20 пиёдалар ўтиш жойлари тикланиб, 2 янги замонавий светофор ўрнатилди. 9 светофор таъмирланди. Ўттизта йўл белгиси янгидан ўрнатилди, 27  йўл белгиси  янгисига алмаштирилди. Tабиий газ тармоғига уланмаган маҳаллалар аҳолисига 7 900 суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди. 572 нафар фуқаролар сайёр тиббий кўрикдан ўтказилди. 76 нафар касалларга тиббий хизмат, 29 нафар қарияларга ижтимоий ёрдам кўрсатилди.  

Соғлиғида муаммоси бўлган 146 нафар фуқароларга жойга чиққан ҳолда бепул дори-дармон, 2 нафарига ногиронлик аравачаси, 3 нафарига эшитиш мосламаси, 5 нафарига ҳасса, 3 нафарига тирсакли қўлтиқ таёқ, 3 нафарига даволаниш учун йўлланма (ордер), 54 нафарига санаторийларга йўлланма берилди.  

26 бозор ва 4 олис маҳаллаларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди. Аҳолига 43,6 тонна маҳсулотлар арзонлаштирилган нархда сотилиши таъминланди. 11 меҳнат ярмарка ташкил этилди. 197 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди. 43 нафар ишсизлар доимий иш ўринларига, 25 нафари эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Маҳаллаларда 22 сайёр қабуллар ўтказилди. 113 мурожаатлар ҳал этилди. 1 503 нафар фуқароларга сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. 114 нафар алимент тўловчи қарздорлар иш билан таъминланди, 53 нафар шахслардан 312 миллион сўм миқдорида алимент пули ундирилди.  

Профилактика инспекторлари томонидан 10139  хонадон ўрганилиб, 414 ҳуқуқбузарлик содир этиши ёки ундан жабрланиши эҳтимоли юқори бўлган шахслар аниқланди. Уларнинг муаммоларини ҳал этиш масаласи маҳалладаги бешликка топширилди. 124 низоли оилалар ўрганилди, 78 оилавий муаммолар бартараф этилди. 23 нафар аёлларга “ҳимоя ордери” расмийлаштирилди.  

Тарғибот ишлари натижасида 39 ижтимоий соҳа объектлари ҳамда 30 хонадонлар қўриқлаш пультига уланди. 104 нафар фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида ва 39 нафар фуқаролар қайта якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳамда 821 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди.  

Криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш мақсадида ўтказилган комплекс тезкор-профилактик ва махсус тадбирлар натижасида 3 жиноий ва 24 маъмурий ҳолат аниқланди. 1 нафар қидирувда бўлган шахс қўлга олинди. Илгари содир этилиб, очилмасдан қолган 7  жиноят фош этилди. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишни таъминлаш мақсадида ўтказилган махсус тадбирда 1263 қоидабузарлик аниқланиб, ҳайдовчилар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар