Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал этилди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Хатирчи туманидаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Бугунги кунда аҳоли муаммоларини жойига бориб ўрганиш, очиқ мулоқот орқали фуқароларни бевосита эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларни тезкор ва ижобий ҳал этиш ҳар бир давлат органи ҳамда мансабдор шахс олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.  

Вилоят раҳбарининг Хатирчи туманидаги ташрифининг илк манзили “Олтинсой” маҳалласи, Қудуқча қишлоғи бўлди. Қишлоқда 180 нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб, асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. 48-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган сайёр қабулда 50 нафарга яқин фуқаро қатнашиб, ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларга асфальт ётқизиш, тиббий хизмат кўрсатиш, даволаниш учун йўлланма ажратиш каби 10 дан ортиқ масалалар билан мурожаат қилди.  

Туманнинг “Икром Карвон” маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда эса “Тошқулоқ” ва “Тамабаҳрин” маҳаллалари аҳолиси ҳам иштирок этиб, ўз муаммо ҳамда таклифларини билдирди. Қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаро томонидан 20 га яқин масалалар ўртага ташланган бўлса, уларнинг 60 фоизи жойида ҳал этилди. Жумладан, сайёр қабулда иштирок этган 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган Анвар Боймуродовга ҳамда Матлуба Рўзимуродованинг фарзандига ногиронлик аравачаси бериладиган бўлди.

Фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилиб, ўрганиш ва вақт талаб этадиган мурожаатларни бартараф этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишлилиги бўйича топшириқлар берилди ҳамда ижроси назоратга олинди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар