2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ботир Зарипов: “Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди”

Бухоро вилояти Ромитан туманида кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу хайрли ишлар доирасида эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий кўмак кўрсатилмоқда.

Ромитан тумани ҳокими Умеджон Барноев ташаббуси билан кластер ва фермер хўжаликлар ҳомийлиги асосида BСТ “Сluster Agrokompleks” МЧЖга қарашли “Челонғу” пахта қабул қилиш масканида тумандаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, кўмакка муҳтож  375 нафар фуқароларга бепул 150 килограммдан буғдой, 1 қоп ун ҳамда 10 донадан прессланган сомон тарқатилди.

Жараёнларда бевосита Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида сектор раҳбарлари ҳам қатнашди. Раҳбарлар аҳолини юртимизда кенг нишонланаётган қурбон ҳайити билан табриклади. Йиғилган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашаркан, вилоят раҳбари бундай хайрли ишлар ҳали бардавом бўлишини ҳамда ҳеч  ким эътибордан четда қолмаслигини таъкидлади.

Фуқаролар ҳам бундай ғамхўрлик ва давомли эътибор, юртимиздаги халқчил ислоҳотлардан мамнунлигини билдирди.

– Мен “Аёллар дафтари” рўйхатида тураман, – дейди Дилрабо Ғайбуллаева. – Бугун бизга 150 килограмм буғдой, 1 қоп ун ҳамда 10 донадан прессланган сомон беришди. Илоҳим, юртимиз тинч, мамлакатимиз обод бўлсин. Деҳқонларимизнинг етиштираётган озиқ-овқат маҳсулотлари янада мўл бўлсин. Кўрсатилаётган бундай ғамхўрлик учун давлатимиздан беҳад миннатдормиз.  

– Мен “Темир дафтари” рўйхатига киритилганман, – дейди Нигина Тўхтаева. – Кўрсатилган бу ёрдам дастурхонимизни анча вақт обод қилади. Жуда хурсандмиз оиламиз билан. Инсон учун саломатлик ва нондан азиз нарсанинг ўзи йўқ. Бунинг учун ушбу ишлар бошида турган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.  

Туманда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар