2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сенат раиси Тошкент шаҳрида ижтимоий объектлар билан танишди, тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашди

Шу кунларда Олий Мажлис Сенати аъзолари ҳудудларда бўлиб, аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказоқда.

Хусусан, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур ҳамда Учтепа туманлари маҳаллалари, ижтимоий-иқтисодий объектларларда бўлиб, аҳоли вакиллари, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлик субъектлари билан учрашди.

Дастлабки манзил - Шайхонтоҳур туманида яқинда фойдаланишга топиширилган 41-сонли оилавий поликлиника бўлди. Ушбу тиббиёт муассасаси тумандаги бешта маҳаллада истиқомат қилувчи 30 минг нафардан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатади. Уч қаватли бинода сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилган, тиббиёт хоналари замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланган. 

Оилавий поликлиникада ўтган суҳбат чоғида аҳоли соғлиғини сақлаш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар, тиббиётнинг бирламчи бўғинини аҳолига янада яқинлаштириш, бунда патронаж хизматларига кўпроқ этибор қаратиш, мазкур жараёнга халқ депутатлари маҳаллий кенгашларини ҳам жалб этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўплаб иқтисодий-ижтимоий масалалар ечимида тадбиркорларнинг ўрни муҳим. Улар ҳудудларнинг ривожланиши, аҳолини иш билан таъминлашда етакчи кучга айланиб бормоқда. Т.Норбоева  Учтепа тумани Катта Чўпонота маҳалласида жойлашган қандолатчилик корхонаси фаолияти билан танишди, унинг таъсисчилари ва ходимлари билан суҳбат қилди.

Бундан бир неча йиллар аввал ўз хонадонида турли хил пишириқлар тайёрлаб, аҳоли дастурхонига етказиб берган оила, бизнесни ривожлантириш мақсадида дастлаб қандолат дўкони очган. Оилавий бизнес 2022 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар натижасида майдони 15 минг квадрат метр бўлган янги, замонавий қандолатчилик фабрикаси даражасига етди. 30 та ишлаб чиқариш цехида 500 хилдан ортиқ маҳсулот тайёрланаётган корхонада 1,9 минг нафар киши меҳнат қилмоқда, уларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

Мулоқот давомида ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, корхона ҳудуди яқинидаги маҳаллаларда “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”га киритилган фуқароларни иш билан таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди. 

Тумандаги “Шарқ юлдузи” маҳалласида эса нуронийлар, фаоллар ва хотин-қизлар вакиллари билан самимий руҳда ўтган учрашувда маҳалла бешлиги фаолияти, ёшларга берилаётган эътибор, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш каби масалалар бўйича фикр алмашилди. Хусусан, бугунги кунда асосий эътибор маҳаллага қаратилаётгани, маҳалладаги муаммоларни мустақил ҳал этиш учун “маҳалла бюджети” жорий этилгани, ижтимоий дафтарлар орқали аҳоли муаммолари бартараф этилаётгани ва бу ишлар давом эттирилиши ҳам айтиб ўтилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар