
Бугун Бош вазир ўринбосари З.Маҳкамова Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Н.Тожибоева ҳамроҳлигида Сайхунобод тумани “Олғабос” маҳалласида бўлиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш жараёнлари билан танишди ҳамда “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган аёлларга ажратилган ер майдонларини кўздан кечирди.
Шунингдек, маҳалладаги Ҳасановлар хонадонида чопончилик, кўрпа ёстиқ тикиш каби ҳунармандчилик турларини давом эттириб келаётган хотин-қизлар билан суҳбат самимий кечди.
Айниқса, Қорабоевлар хонадонида сузмадан қурт тайёрлаш, Абдумаликовлар хонадонида йўлга қўйилган нонвойчилик ҳамда “Устоз-шогирд” анъаналари асосида гилам тўқиш каби ҳунармандчилик турлари тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
Маҳалладаги ишчиз хотин-қизларни гиламчилик йўналиши бўйича ўқитиш жараёнлари келгусида олғабослик аёллар орасида гиламдўзлик кундан-кунга ривожланиб бораётганлигидан далолатдир.
Бош вазир ўринбосари Қурбон ҳайити байрами муносабати билан 4 нафар ётиб қолган беморлар ҳолидан хабар олди ва уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |