2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Идоралараро ишчи гуруҳ Оролбўйида ўрганиш ишларини бошлади

Идоралараро ишчи гуруҳ томонидан ҳудудларда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, криминоген вазиятни янада барқарорлаштириш бўйича Ички ишлар органлари, мутасадди идоралар ҳамда жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Ўрганишлар давомида аҳолининг долзарб ижтимоий-маиший муаммоларини аниқлаш ва жойида бартараф этишда сектор раҳбарларининг ташаббускорлиги, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси томонидан осойишталикни таъминлаш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича янгича ишлаш тизимини амалиётга кенг татбиқ этилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, доимий даромад манбаини яратиш, истеъмол бозорларида озиқ-овқат маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш ва уларнинг захирасини яратиш бўйича амалга оширилган ишлар кўздан кечирилмоқда.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Амударё туманида сектор раҳбарлари томонидан амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни тез фурсатда бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. Шундан сўнг, Амударё тумани Ички ишлар бўлими ҳамда Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси маъмурий биносида фуқаролар ҳамда ходимлар учун яратилган шароитлар билан танишилди.  

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ахборот технологияларига кенг жалб қилиш долзарб масала ҳисобланади. Ишчи гуруҳ масъуллари Нукус шаҳрида жойлашган “IT PARK” фаолияти билан яқиндан танишиб, ўқувчилар ва устозлар учун яратилган қулайликлар юзасидан суҳбатлашди. Узоқ йиллардан буён Қорақалпоғистон Республикасида яшаб келаётган, лекин фуқаролиги бўлмаган уч нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ҳамда тўрт нафар 16 ёшга тўлган ёшларга шу ернинг ўзида ID-карталар тантанали равишда топширилди. 

Қайта реконструкция қилиниб фойдаланишга топширилиш арафасида турган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига қарашли Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази фаолияти, таъмирлаш ишларининг сифат даражаси кўздан кечирилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, марказга жорий йилнинг беш ойи мобайнида 55 нафар вояга етмаганлар жойлаштирилган.  

Ўрганиш ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Бош прокуратура, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, Солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Камбағалликни   қисқартириш ва  бандлик вазирлигининг республика   даражасидаги  раҳбарлари ҳамда  Ички ишлар вазирлигининг соҳавий   хизмат  раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳлар Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида бўлиб, берилган топшириқларнинг амалий ижросини таъминламоқда.  

Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Нажмиддин Тўрахўжаев тизимда ахборот технологияларни кенг жалб этиш, иш жараёнларини рақамлаштириш даражасини ошириш, “Smart маҳалла” тизимини тез ва сифатли йўлга қўйиш бўйича Қорақалпоғистон тажрибасини яратиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди. Шунингдек, вазир ўринбосари Амударё, Тахиатош ва Хўжайли туманлари Ички ишлар бўлимлари фаолияти билан танишиб, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этилиши бўйича суҳбатлар ўтказди. Маҳалла бешликларининг ҳамкорликдаги фаолияти таҳлил қилинди.  

Республика Йўл ҳаракати бошқармаси ҳамда Жамоат тартибини сақлаш ва Патруль-пост бошқармаларида ташкил этилган ситуацион марказ фаолияти ўрганилди. Унинг самарадорлигини ошириш мақсадида ходимлар доимий равишда ўз устиларида ишлашлари кераклиги таъкидлаб ўтилди.  

Ишчи гуруҳ аъзолари Беруний, Элликқалъа, Кегейли туманлари Ички ишлар бўлимлари фаолияти билан яқиндан танишди. Маҳаллалардаги бешликларнинг ҳамкорликдаги фаолияти таҳлил қилиниб, янгича иш усуллари бўйича тушунчалар берилди. Маҳаллада бешлик билан ҳамкорликда профилактика инспектори томонидан маҳаллада жиноят қилишга мойил ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларни аниқлаб, хулосалар бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан суҳбат ўтказилди  

Ўрганишлар давомида масъуллар Беруний туманида Ахборот ресурслар маркази “Rayhon apparel” масъулияти чекланган жамиятининг тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш фабрикаси ҳамда “Беруний агробизнес томорқа хизмат” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Шундан сўнг, ғалла ўримидан кейин бўш турган ер майдонларни ишсиз ёшларга ўзларини иш билан банд қилиш мақсадида тақсимлаб бериш амалиёти кўздан кечирилди. Ўрганишлар доирасида Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган тадбир, “Зукко китобхон” ҳамда “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида тадбирлар ташкил этилди.  

Элликқалъа туманидаги ўрганишлар жараёнида эса Навоий овули фуқаролар йиғинида ташкил қилинган Ҳуқуқ-тартибот маскани фаолияти билан ўрганилиб, профилактика инспектори капитан Рашид Атабаевнинг хизмат уйида яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Унинг оила аъзолари билан суҳбатлашилиб, зарурий уй жиҳозлари совға сифатида тақдим этилиши келишиб олинди.  

Кейинги манзил Кегейли тумани “Бахтли” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Ахборот кутубхона маркази бўлди. Марказда китобхон ёшлар билан суҳбатлар ўтказилиб, кутубхонага Ички ишлар вазирлиги жамғармаси ҳисобидан китоблар совға этилиши таъкидлаб ўтилди. Туманнинг “Ақтуба” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ҳушёрхонада яратилган шароитлар билан танишилиб, шифокорлар, алоҳида аёллар ва эркаклар хоналари ташкил этилганлиги ҳамда видеокузатув камералари ўрнатилганлиги, Миллий гвардия ходимлари томонидан шартнома асосида қўриққа олинганлиги юзасидан суҳбатлашилди.  

Ишчи гуруҳнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ўрганишлари давом этмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар