Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Сайёр қабулда ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А. Бойхонов туман ҳокими А. Мансуров ҳамроҳлигида жисмоний ва юридик шахслар учун қабул ўтказди.

Сайёр қабулда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, уй-жой олиш, тиббий ёрдам кўрсатилиши, меросга эгалик қилиш, болалар нафақаси каби масалаларда мурожаатлар тингланди.

Тадбир доирасида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда  97 та корхона, ташкилот ва муассаса 930 дан зиёд бўш иш ўрни билан иштирок этди.

Меҳнат ярмаркасида 14 нафар фуқаро ишга жойланди, 8 нафарига қайта касбга ўқиш учун йўлланма берилди. “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун субсидия асосида тикув машиналари ажратилди.

 

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар