
Жорий йилнинг 11 апрелида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида ёшлар ижтимоий ҳолати, қобилияти ва қизиқишларига қараб 3 тоифага ажратилиб, “қизил” тоифадаги ёшлар масъул раҳбарларга шахсан бириктириб берилган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани “Жайҳун” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ака-ука Қутлимуратовлар миграциядан қайтарилган ёшлар қаторида бўлиб, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғига бириктирилди.
Бошқарма бошлиғи И.Казаковнинг ўзига бириктирилган махсус тоифадаги ёшларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини аниқлаш мақсадида улар билан ўтказган очиқ суҳбати давомида улар қўлидан устачилик ишлари келишини, лекин бунинг учун зарур бўлган асбоб-ускуналари йўқлигини айтиб мурожаат қилган эди.
Бугун ушбу ёшларга ўз фаолиятини йўлга қўйиб, даромад топишлари учун масъул божхоначилар томонидан зарур асбоб ускуналар совға қилинди. Ушбу навқирон йигитлар учун бу ҳаракат катта туртки бўлиб, келажакда бор ҳунар ва маҳоратини ишга солиб, ўзларининг бандлигини таъминлайди.
| Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
|---|---|---|---|---|
| Суғурта фаолияти | Президент почтаси | 19 Сентябрь 2024 | 27 Сентябрь 2024 | Фарғона вилояти |
| Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
| Пиллачилик соҳасига оид масалалар | Ишонч телефони | 26 Июнь 2024 | 3 Июль 2024 | Андижон вилояти |
| Электр таъминотидаги узилишлар | Ишонч телефони | 28 Июнь 2024 | 19 Июль 2024 | Сирдарё вилояти |
| Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланиши | Ишонч телефони | 1 Июль 2024 | 19 Июль 2024 | Жиззах вилояти |