2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Аҳоли учун энг долзарб муаммолар ҳал этиляпти

Республика ишчи гуруҳининг ўрганишлари энг чекка ҳудудларга ҳам кириб боряпти ва аҳоли учун энг долзарб масалаларни ўз ечимини топишга хизмат қиляпти.

Хусусан, тупроқ кўчаларнинг тош йўлларга айлантирилиши, электр энергияси, газ ёки ичимлик суви таъминотида ечим топилаётган муаммолар, буларнинг барчаси – ёзда қишга кўрилаётган ҳозирлик аслида. Президент Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар таҳлили асосида танлаб олинган энг оғир ҳудудлардаги бу каби тизимли масалаларнинг аксарияти эса дастурларга қўшимча кўмак сифатида ички имкониятлар ҳисобидан ҳал қилиняпти.

Фарғона вилоятида Республика ишчи гуруҳининг мурожаатлар асосидаги ўрганишлари натижасида 139 км тупроқ йўллар шағаллаштириляпти. Айни пайтда биз турган яқинда Қўқон шаҳри таркибига киритилган “Ойдинбулоқ” маҳалласининг ўзида 14 км тупроқ йўлларга шағал ётқизилмоқда.

Шу билан бирга, 107 км узунликдаги автомобиль йўлларида 1 640 тонна асфальтбетон қоришмаси билан чуқурчалар таъмирланди, 82 дона нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилди ва 25 та жойда пиёдалар ўтиш жойларини белгилаш ишлари бажарилди.

Ойдинбулоқликларнинг айтишича, 35-40 йил деганда кўчалар таъмирланиб, эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштириляпти. Янги трансформатор ўрнатилиши билан 200 га яқин хонадон нурафшон бўляпти.

Марғилон шаҳри Чорчинор маҳалласида ҳам ҳудуд аҳолиси мурожаатлари асосида янги трансформатор ва бетон устунлар ўрнатилиб, 1,5 км. тармоқ тортилдики, бу билан 4 мингдан зиёд чорчинорликларни ўйлантирган катта масала ниҳоят ҳал қилинди.

Жами электр таъминотини яхшилаш мақсадида 113 та темир бетон таянчлар янгиланди, 3 дона трансформатор ўрнатилди ҳамда 4,7 км тармоқ тортилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят тиббиёт муассасаларидаги тажрибали, юқори малакали шифокорлар иштирокида Ёзёвон, Қува, Тошлоқ туманлари, Қўқон ва Марғилон шаҳарларида ташкил қилинган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар давомида 85 нафар беморга даволаниш учун имтиёзли йўлланмалар берилди.

Олтиариқ, Фарғона, Учкўприк туманлари, Қўқон ва Қувасой шаҳарларида эса ишсиз-эҳтиёжманд 398 нафар мурожаатчига субсидия асосида тикув машиналари, мотокультиваторлар, инкубаторлар ва бошқа меҳнат анжомлари олиб берилди.

Бундан ташқари, вилоятда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида тижорат банклари томонидан 3 050 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 161,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди.

Бу каби бунёдкорлик, ободлик ва эзгулик ҳаракати Фарғонанинг барча туман-шаҳрини қамраб олган. Халқ билан мулоқотнинг “Оққўрғон тажрибаси” “Инсон қадри учун!” ғоясини ҳаётга татбиқ қилишда яна бир самарали механизм бўлиб хизмат қиляпти.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар