Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Вазир Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан мулоқот қилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалари билан мулоқот қилди.

Вазир институт талабалари билан учрашувда ҳар бир соҳада изланувчан, рақобатбардош кадрлар зарурлиги, хусусан қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацияларни жорий этишда ёшларнинг ўрни муҳим эканини қайд этди. Талабалар фақат аудиторияларда сабоқ олиш билан чегараланмасдан, ўз билимларини амалиёт билан мустаҳкамлаб боришларини таъкидлади.  

Шунингдек, И.Абдураҳмонов институтда қуёш панелларини ўрнатиш жараёнлари билан ҳам танишди. Ҳозирда олийгоҳ биноларида 50 кВли қуёш панеллари ўрнатилган бўлиб, янги ўқув йилига қадар 578 кВ ҳажмдаги қуёш панелларини ишга тушириш режалаштирилган.  

Учрашув давомида Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти талабалар турар-жойидаги шароитлар ўрганилди. Ҳозирда институтнинг 2 та талабалар турар жойида 1 минг 460 нафар ёшлар истиқомат қилмоқда.  Шу йилнинг охирги икки ойи давомида институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 300 ўринли талабалар турар-жойи тўлиқ таъмирланиб, ошхона, кутубхона, спорт ва караоке заллари ҳамда  “book-сafe” талабалар ихтиёрига топширилди.  

Янги ўқув йилида турар жойга эҳтиёжи бор талабаларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида ДХШ асосида яна 600 ўринли талабалар турар-жойида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур бино шу йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилади.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар