Shavkat Mirziyoyev
“Ўзбекистон — 2030” стратегияси мамлакатнинг барқарор ва инклюзив ривожланишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ва Ўзбекистоннинг узоқ муддатли ривожланиш йўналишларини белгилайди.
Судьялар аҳоли мурожаатларини ўрганди

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар суди раиси Эркин Ходжакулов, Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси Улуғбек Алмамедов томонидан аҳоли муаммоларини ўрганишга бағишланган сайёр қабул бўлиб ўтди.

Маълумки, жорий йил бошидан буён ҳуқуқий кўмакка муҳтож бўлган фуқароларнинг мурожаатларига қулоқ тутиш мақсадида Юнусобод, Яшнобод,  Мирзо Улуғбек туманларида сайёр қабуллар ўтказилди. Галдаги сайёр қабул эса Бектемир туман аҳолиси учун бўлиб ўтди.  

Қабулда жами 37 нафар фуқаро қабул қилинди. Қабул қилинган фуқароларнинг 18 нафари жиноят ишлари бўйича, 18 нафари фуқаролик ишлар бўйича, 1 нафари иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан 26 нафар фуқаронинг оғзаки мурожаати, 11 нафар фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.  

Жами 37 та мурожаатдан 26 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 11 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, мурожаатлар қаноатлантирилди.  

Шунингдек, сайёр қабул доирасида сайёр суд ҳам бўлиб ўтди. Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди томонидан 5 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.  

Хусусан, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятини содир қилган шахсга 1 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди.     

Таъкидлаш жоиз, муддатидан аввал шартли равишда озод қилинган маҳкумлар жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда уларга нисбатан суд Жиноят кодексининг 60-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазо тайинлаши мумкин.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Суғурта фаолиятиПрезидент почтаси19 Сентябрь 202427 Сентябрь 2024Фарғона вилояти
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Пиллачилик соҳасига оид масалаларИшонч телефони26 Июнь 20243 Июль 2024Андижон вилояти
Электр таъминотидаги узилишларИшонч телефони28 Июнь 202419 Июль 2024Сирдарё вилояти
Ишдан бўшатилганда якуний ҳисоб-китоб пулларининг тўланишиИшонч телефони1 Июль 202419 Июль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар