2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
"Бирлашиш нуқтаси" медиа анжумани ўтказилди

Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси томонидан 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан "Бирлашиш нуқтаси" медиа анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси Бошқаруви раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа ва бошқалар миллий оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш борасидаги амалий ишларда нодавлат медиа тузилмалари ҳам муттасил равнақ топиб бораётганини таъкидлади.  

Дарҳақиқат, бугунги кунда медиа дунёсида катта ўзгаришлар юз бермоқда. Дунёда журналистика мислсиз тарзда ўзгариб бормоқда. Анъанавий журналистикадан замонавий, креатив, тезкор журналистикага ўтилмоқда. Журналистика соҳаси кейинги йилларда кескин ўзгаришларга юз тутгани баробарида бу журналистларнинг ўзига ҳам, одамларнинг, айниқса телетомошабинларга ҳам таъсир этмоқда. Рақамли оммавий ахборот воситалари ролининг кескин ўсиши истеъмолчиларининг янгиликларни олиш усулларини кескин ва сезиларди даражада ўзгартирди.  

Мамлакатимиз янги тараққиёт босқичига кўтарилаётган, очиқлик, ошкоралик, сўз ва фикр эркинлиги ҳаётимиз мезонига айланиб бораётган ҳозирги кунда оммавий ахборот воситаларига бўлган эътибор тобора ортиб бормоқда. Бу эса миллий медиа вакиллари зиммасига катта масъулият юклайди. Шуни ҳам айтиш керакки, мамлакатимизда ўтказилган референдум жараёни нодавлат телерадиоканаллари ва журналистлар учун жуда катта тажриба мактаби бўла олди.  

Медиа анжуманда бугунги журналистикада сўз эркинлиги, куни кеча бўлиб ўтган референдум жараёнларида медианинг  роли, нодавлат телерадиоканалларнинг иштироки ҳақида фикрлар билдирилди. Шунингдек, учрашувда ташкилотнинг номи "Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси"дан "Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси"га ўзгартирилди.  

Миллий медиа бирлашмаси ўз сафига янада кўплаб янги аъзоларни қабул қилиши, медиа вакилларининг мулоқот қиладиган, ўзаро фикр алмашадиган майдонга айланаётгани ҳамда бирлашиш, бир бўлиб журналистика соҳасида катта марраларни забт этиш мумкинлиги таъкидланди.

Шунингдек, умумий йиғилишнинг кун тартибида ташкилотнинг 2022 йил давомида амалга оширилган ишлари ва 2023 йилга мўлжалланган истиқболли режаси, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси Бошқаруви раисининг ўринбосари - Бош директори Абдуазиз Абуталипов номзодини тасдиқлаш ҳамда тузилманинг янги аъзоларини қабул қилиш бўйича қарорлар тасдиқланди. Ташкилот аъзолари журналистиканинг бугунги ва келажаги бўйича фикр алмашишди.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар