2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сурхондарёда тадбиркор 40 та эҳтиёжманд оилага уй ҳадя қилди

Шеробод туманида эҳтиёжманд хотин-қизлар, кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилалар учун 40 хонадонга мўлжалланган иккита беш қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар, ёшлар, янги уйларнинг эгалари иштирок этган тантанали тадбирда инсон қадр-қиммати улуғланаётган мамлакатимизда эҳтиёжманд хотин-қизлар, кам таъминланган оилалар ва ногиронлиги бор юртдошларимизни уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, ҳудудларда ижтимоий турар-жой бинолари барпо этилаётгани таъкидланди. Бу жараёнда саховатпеша тадбиркорлар ҳам уй-жойга муҳтож, боқувчисини йўқотган хотин-қизлар ва ногиронлиги бор инсонларга меҳр-мурвват кўрсатиб, барча шароитларга эга замонавий турар-жой бинолари қуриб бераётгани ҳақида сўз юритилди.

Шеробод туманидаги Тароқли маҳалласида қад ростлаган иккита кўп қаватли уйни ҳам маҳаллий тадбиркор ўз ҳисобидан бунёд этиб, муборак Рамазон ҳайити куни уй-жойга муҳтож 40 та оилага ҳадя қилди. Замонавий уй қурувчиси барча мўмин-мусулмонлар қалби эзгулик, меҳр-оқибат нурига тўлиб турган саодатли кунда эҳтиёжмандаларга уй туҳфа қилган тадбиркор номини очиқламасликни сўради. Аслида бу ҳислат ҳам азалий қадриятлари улуғ ва гўзал миллатимизга хос юксак фазилатдир.

–Ота-онамдан эрта ажралиб, момом ва амакиларим қўлида камолга етдим, – дейди Баҳор маҳалласида яшовчи 37 ёшдаги Камола Ҳасанова.– Ёлғиз фарзандман. Талаба бўлганим учун талабалар ётоқхонасида яшаётган эдим. Шундай кенг, ёруғ уйга бепул эгалик қилишни тасаввур ҳам қилолмас эдим. Рамазон ҳайити куни янги уйли бўлганимдан қувончим чексиз. Хонадонда барча маиший жиҳозлар мавжуд. Муқаддас айёмларда биздек кўнгли ўксик инсонлар қалбига қувонч улашаётган давлатимиздан чексиз миннатдормиз. Илоҳим, бизга меҳр-мурувват кўрсатаётган қўли очиқ тадбиркорларимизнинг ишлари янада ривожланиб, топаётган даромадлари янада барокатли, рўзғорлари серфайз, мамлакатимиз осуда, обод бўлаверсин!  

Иккита кўп қаватли уйдаги хонадонлар икки ва уч хонали бўлиб, уларнинг ҳар бири юксак дид билан замонавий усулда жиҳозланган. Янги уйнинг соҳибу соҳибалари шундоққина кириб яшашлари учун барча шароит яратилган. Янги кўрпа-тўшаккача муҳайё қилинган.

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими У.Қосимов Президентимиз номидан янги уйларнинг соҳибу-соҳибаларига хонадонлар калитларини тантанали топширди.

Саховатпеша тадбиркор ўтган йили ҳам тумандаги 27 та кам таъминланган уй-жойга муҳтож оилага коттеж уй қуриб, ҳадя қилган.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар