2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Республика ишчи гуруҳининг Тошкентдаги амалий натижалари

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳи Тошкент шаҳридаги фаолиятини давом эттирмоқда.

Йигирмага яқин вазирлик ва идора раҳбарларидан ташкил топган ушбу гуруҳ пойтахтнинг барча туманларида ўрганишлар олиб бориб, бугунга қадар 618 мингта хонадон шароити билан танишди.

Аҳолидан келиб тушган мурожаатлардаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор амалий ишлар бажарилди.

Жумладан, ижтимоий инфратузилма ҳолатини яхшилаш учун электр таъминотида 168,1 км янги тармоқлар тортилди, 43 та трансформатор, 144 та темир-бетон таянчлар ўрнатилди, 6,8 км тармоқ тортиш учун траншея қазилди. Ундан ташқари шаҳар бўйича 32,0 км эскирган ичимлик сув тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий банк томонидан Олмазор тумани аҳолисига қулай шароитлар яратиш, кам таминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллалардаги ҳудудларни тартибга келтириш ва бошқа режалаштирилган тадбирлар учун жами 2,5 млрд. сўм миқдорида ҳомийлик маблағлари ажратилди. “Темир дафтар”га киритилган оилалардан 13 нафарига тижорат банклари томонидан 30,9 млн. сўм миқдорида ҳомийлик ёрдами кўрсатилди.

Соғлиқни сақлаш, таълим, ёшлар масалалари ҳам Ишчи гуруҳ эътибори марказида бўлди. Хусусан, 110 846 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди. Касаллик аниқланган 4 877 нафар бемор шаҳар шифохоналарига ётқизилди, 456 нафарига республика муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди. 72 нафар беморда юқори технологик амалиёт ўтказилди. 349 нафар фуқарога ногиронлик гуруҳи белгиланди.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан Учтепа тумани “Тепақўрғон”, “Тинчликобод”, “Диёробод” маҳаллалари, “Лутфий” сайилгоҳи, 2, 193, 297, 312-сонли умумтаълим мактабларида маданий, спорт тадбирлари ташкил этилди. “Катта Чўпонота” маҳалласидаги спорт мактабига спорт анжомлари топширилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 18 нафар оилаларга ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Президент Халқ қабулхоналари томонидан секторлар раҳбарларининг 84 та оммавий сайёр қабуллари ташкил этилди. Қабуллар давомида жами 726 нафар фуқароларнинг 753 та масалалари кўриб чиқилган. 231 таси ижобий ҳал этилган, 394 таси бўйича тушунтириш берилган, 128 таси қўшимча ўрганиш учун вақт талаб этганлиги сабабли назоратга олинди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Ишсиз деб эътироф этиш ва ишсизлик нафақасини тайинлашИшонч телефони12 Февраль 202421 Февраль 2024Қорақалпоғистон Республикаси
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига (декретга) чиқиш, таътил даврида тўланадиган нафақаИшонч телефони19 Февраль 202426 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига (ИНПС) оид масалаларИшонч телефони20 Февраль 202423 Февраль 2024Самарқанд вилояти
Муҳтожларга бир марталик моддий ёрдамИшонч телефони27 Январь 202424 Февраль 2024Бухоро вилояти
Йўл, унга қарашли йўлак, лоток, ариқ ва бошқаларнинг талабга мувофиқ эмаслигиИшонч телефони26 Октябрь 202323 Февраль 2024Тошкент вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти

Фойдали ресурслар